Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
15 Июл, 2025   |   20 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:22
Қуёш
05:03
Пешин
12:34
Аср
17:40
Шом
19:59
Хуфтон
21:32
Bismillah
15 Июл, 2025, 20 Муҳаррам, 1447

Умра квотаси: 10000 та бўлади

31.05.2017   11406   1 min.
Умра квотаси: 10000 та бўлади

2017 йил 30 май куни Ўзбекистон Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов жорий йилдан бошлаб 7200 нафар юртдошимиз Ҳаж сафарини, келгуси йилдан бошлаб эса 10 минг нафар юртдошимиз Умра зиёратини адо этиши режалаштирилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга қадар ҳар йили юртдошларимиздан 5 минг нафари Ҳаж сафарини ҳамда 6 минг нафари эса Умра зиёратини адо этиб келишаётган эди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ  «ҲАЖ» ВА «УМРА» ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРОРИ

 

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ахборот хизмати

Бошқа мақолалар

Барча мўминлар ҳаққига дуо

14.05.2025   7013   1 min.
Барча мўминлар ҳаққига дуо

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки мўмин ва мўминалар ҳаққига истиғфор айтса, Аллоҳ унга ҳар бир мўмин ва мўмина ҳисобида биттадан яхшилик ёзади", деганлар.

Шарҳ: Агар бирор (таниган ва танимаган) мўмин-мўминанинг ҳаққига истиғфор айтсангиз, Аллоҳ таоло бунинг эвазига ўша мўмин ва мўмина номидан сизга яхшилик (савоб) ёзади. 

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин" (Иброҳим сураси, 41-оят).

Аллоҳим Одам алайҳиссаломдан то Қиёматга қадар келадиган жамики мўмин-мусулмонларнинг гуноҳларини мағфират этгин.