Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган фуқаролардан 2022 йил 15 июлдан 5 августга қадар ўқишга қайта тиклаш ва диплом олиш бўйича оффлайн режимда аризалар қабул қилинади.
Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим муассасасини тамомлаб, диплом олмаган шахслар Тошкент ислом институтига келиб, қабул ҳайъатига ўқишга қайта тиклаш бўйича қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ЭСЛАТМА
Тошкент ислом институти кўриб чиққан ва етарли асосга эга бўлган ҳужжатларни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссиясига тақдим этади. Ўз навбатида Махсус комиссия аризаларни 10 августдан 25 августга қадар кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ўқишдан четлатилганлигига 5 йилдан ортиқ муддат бўлган шахснинг ўқиган давридаги фанлар билан амалдаги ўқув режадаги фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошган тақдирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Махсус комиссияси бир семестр ёки бир курс пастга қайта тиклаш бўйича қарор қабул қилади.
Фуқароларнинг ўқиган даври учун ўқув шаклидан қатъи назар, талабалар сафига қайта тиклаш кундузги таълим шаклига тўлов-контракт асосида рухсат этилади.
Ўқишини қайта тиклаш жараёнида мавжуд архив ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган, уларга ўзгартиришлар киритилган ва маълумотлар ўрнатилган тартибда тасдиқланмаган ҳолатларда фуқаролар мурожаати рад этилади.
Мурожаат учун телефон: (71) 240-03-58, (99) 004-55-51
Тошкент ислом институти қабул ҳайъати иш вақти:
Душанбадан шанбагача. Соат: 9:00 – 17:00. Тушлик: 12:30 – 14:00. Якшанба дам олиш куни.
Тошкент ислом институти қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.
ТИИ Қабул ҳайъати
Диндан узоқлашар эканмиз, асл мақсаддан, рисолатдан ва инсоний қадриятлардан йироқлашган бўламиз. Натижада жамиятда ёмонлик, зулм ҳукм суради, ёвузликка, маст қилувчи ичкиликларга қизиқиш ортади, оилага, соғлом турмуш тарзига рағбат йўқолади, ота-она билан фарзанд ўртасидаги муносабатларга ҳам футур етади, иқтисодий ҳаёт эса рибо ва қимор билан тўлиб-тошади. Оқибатда гуноҳлар кескин кўпайиб кетади.
Шу боис инсон доимо динга эҳтиёж сезади ва ундан ҳеч қачон беҳожат бўлмайди!
«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан