Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Сентябр, 2024   |   17 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:35
Шом
18:26
Хуфтон
19:40
Bismillah
20 Сентябр, 2024, 17 Рабиъул аввал, 1446

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан стратегик лойиҳалар тўғрисида суҳбатлашди

16.02.2018   2754   2 min.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан стратегик лойиҳалар тўғрисида суҳбатлашди

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 15 февраль куни Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Мулоқот аввалида давлат раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутладилар. 

Ўтган даврда қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлигини салмоқли даражада кенгайтиришга эришилгани чуқур мамнуният билан қайд этилди. 

Томонларнинг сиёсий иродаси ва амалий саъй-ҳаракатлари туфайли ўзаро муносабатлар стратегик шериклик даражасига етгани алоҳида таъкидланди. 

2017 йилда уч марта олий даражадаги ташриф муваффақиятли амалга оширилди, уларнинг якуни бўйича ҳамкорликнинг долзарб масалаларига оид муҳим келишувларга эришилди, Ўзбекистон –Қирғизистон давлат чегаралари тўғрисида шартнома ва бошқа битимлар имзоланди. 

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари жадал суръатларда ўсмоқда, ишлаб чиқариш кооперацияси кўлами кенгаймоқда. Транспорт коммуникациялари соҳасида, жумладан, "Ўзбекстон – Қирғизистон – ХХР" йўналиши бўйлаб автомобиль қатновини йўлга қўйиш ва темир йўл қуришга доир стратегик лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида самарали ҳамкорлик механизмлари йўлга қўйилди. Маданий-гуманитар соҳадаги алмашинувлар фаоллашди. 

Мулоқотда давлат раҳбарлари олий даражадаги ўзаро ташрифлар давомида эришилган келишувларни ўз вақтида амалга ошириш зарурлигини қайд этдилар. Икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бошқа масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Мулоқот якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаатлари йўлида дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қатъий интилишини таъкидладилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Аввал бурчингизни адо қилинг

19.09.2024   2951   2 min.
Аввал бурчингизни адо қилинг

Биз йўқлик даштида, жонимиз руҳият оламида эди. Отамиз ва онамиз сабабидан бизлар ёруғ оламни кўрдик. Бу дунёда неки мартабага эришсак, барчасида уларнинг ҳақлари бор. Ҳатто улар ўзларининг фарзанд олдидаги бурчларини адо қилмасалар ҳам, бизлар уларни фарзанд сифатида қадрлашга мажбурмиз.

Ҳаётда оталик бурчини адо қилмайдиган эркаклар, оналик меҳрини фидо қилмайдиган аёллар топилиб туради. Ҳатто сериаллар таъсирими, охирзамон аломатими, ҳар ҳолда “ўзим учун яшашим керак!” деган шиорлар аёлларда тобора кўпайиб бормоқда, буни тан оламиз. Бироқ улар нодон бўлса, фарзанд ҳам оқпадар бўлиш йўлини ихтиёр қилурми? Эртага нима бўлади, бу аҳволда?

Бугунги кунда барча соҳадаги асосий камчилик ҳар ким бировдан ўз ҳуқуқини талаб қилиб, унинг ҳақ ва ҳуқуқлари ҳақида деярли ўйлаб кўрмаслиги ва бошқалар ўз вазифаларини адо қилмаслиги ҳақида дунё айвонида (ижтимоий тармоқларда) бонг уриб, ўз вазифасини унутиб қўйишлиги бўлиб турибди.

Бу иллат оилада ҳам ўз ҳукмронлигини ўтказмоқда. Аёллар-ку, ожиза, уларни тушунса бўлади. Аммо эрлар ҳам уялмай-нетмай, заррача ор қилмай, бир хотинни йўлга сола олмай ҳокимиятгача боришмоқда.

Ўзим шахсан шундай тадбирларда қатнашганман. Юқори ташкилотларга бориб, “хотиним билан яраштириб қўйинглар” деганларни муҳокама қилганмиз. Уларнинг ишларини маҳалла фаоллари ҳам, масжид ходимлари ҳам ижобий ҳал қилишга ожиз. У тараф ҳам ўз ҳақини талаб қилади, бу тараф ҳам.

Шунингдек, ҳукуматдан ҳақ талаб қилиш ҳам бор. Ўзларини жабрдийда қилиб кўрсатади. Яхшилаб суриштирсангиз, ўзларининг фуқаролик бурчларини адо қилмайди.

Инсон аввало ўз нафси олдида адолатли бўлиши керак. Ана ундан кейин қайсидир сабаблар туфайли муаммоларга дуч келса, майли ҳаққини сўрасин. Аслида ҳамма ўз бурчи ва вазифасига содиқ бўлса, бунчалар муаммолар кўп бўлмас эди. Илло бўлса ҳам онда-сонда учрар эди.

Муқаддас Ислом дини таълимотларида ҳам жаннатдаги олий мартабаларга етишиш учун Аллоҳ таолога ибодат қилиш, бандаларнинг ҳаққига тажовуз қилмаслик шарти бор.

Агар сиз бурчингизни сидқидилдан адо қилсангиз, шунда барака топасиз, иншаАЛЛОҲ.

Улуғбек қори ЙЎЛДОШЕВ