Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
20 Сентябр, 2024   |   17 Рабиъул аввал, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:50
Қуёш
06:09
Пешин
12:21
Аср
16:35
Шом
18:26
Хуфтон
19:40
Bismillah
20 Сентябр, 2024, 17 Рабиъул аввал, 1446

Мазҳабимизга доир ноёб китоб нашрдан чиқди

7.08.2018   2717   1 min.
Мазҳабимизга доир ноёб китоб нашрдан чиқди

Қуръони Карим маъноларини илк марта аслиятдан ўзбек тилига таржима қилиб халқимизга тақдим этган шайх Алоуддин Мансур томонидан таржима ва шарҳ қилинаётган ушбу китоб буюк ватандошимиз Алоуддин Косоний тасниф этган ҳанафия мазҳабига оид асарлар ичида энг муфассал, мукаммал ва бошқа мазҳаб эгалари ҳам тан оладиган, далил-ҳужжатлари мустаҳкам, муътабар манба ҳисобланмиш «Бадоеъус саноеъ...» (“Шариат қонунларини тартиблашда гўзал санъатлар”) асаридир.

Ҳар қандай яхшиликнинг асосида турувчи поклик ва динимизнинг устуни, мўминнинг меърожи ҳисобланган намоз ибодатини бутун тафсилотлари билан ёритувчи бу китоб маърифатсевар халқимизга Аллоҳга бандалик илмидан дарс берувчи муҳим қўлланма бўлиб қолади, деган умиддамиз.

Таржимон: Шайх Алоуддин Мансур
Номи:«Бадоеус саноеъ»‎ 1–2-жузлар

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Қарзни узмаслик зулмдир (2-қисм)

20.09.2024   75   2 min.
Қарзни узмаслик зулмдир (2-қисм)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Агар қарздор бўлсангиз, уни узишга шошилинг!

Агар бир инсон қарз олишга ўта мажбур бўлиб қолса, қарз олаётганида узиш ниятида бўлиши шарт. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талофат етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талофат етказади”, деганлар.

Шунинг учун, қарздор қарзни яхши ниятда олиши лозим.

Зиммасида қарзи бор одам Исломнинг рукни бўлган – ҳаж амалини адо этишга қарз олиб, эътибор беринг, ҳатто фарз ибодатни бажаришга динимиз буюрмаган. Балки қарзни узиш ёки қарз олган одамдан рухсат сўраш талаб этилади.


Бой одамнинг қарзни узмаслиги зулмдир

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бой (қодир) бўлатуриб қарзни кечиктириш зулмдир”, деганлар.

Ким қарзни қайтаришга имкони бўла туриб, қарзини узмасдан, қарз берган одамни “Худа хоҳласа бераман” деб сарсон қилса, унга зулм қилган бўлади. Бундай ҳолатлар бугунги кунда нафақат инсонлар, балки йирик ташкилот ва муассасалар ўртасида ҳам кўп кузатилмоқда.


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарз олганларми?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам жуда зарур бўлган ҳолатдагина қарз олганлар. Масалан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда бўлганларида саҳобаларнинг биридан қарз олганлар. Мадинадага қайтганларида дарҳол қарзларини қайтариб, саҳобанинг ҳаққига: “Аллоҳ молингга ва ақлингга барака берсин”, дуо қилганлар ва “Қарзнинг ҳаққи – уни қайтариш ва Аллоҳга ҳамд айтиш”, деганлар.

Бугунги кундачи? Қарз олган одамдан ялиниб ўз қарзингизни сўрайсиз, гўёки ундан ўз ҳаққингизни эмас, эҳсон сўраётгандек бўласиз. Борди-ю, қарзингизни қайтарса ҳам, худди сизга яхшилик қилаётгандек, қовоғини солган ҳолатда, сиздан раҳмат айтишни талаб қилгандек ўзини тутади. Аслида қарздор одам сизга ташаккур айтиши, ҳаққингизга дуо қилиши керак. Зеро, қарздор одамнинг одоби шундай бўлади.

Қолаверса, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарзни гўзал ҳолатда узиш билан бирга, зиёдаси билан қайтарганлар.

Давоми бор...

1-қисм

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар