Ер юзини обод қилиш савобли амаллар сирасига киради. Киши дунёдан ўтиб, амал саҳифаси ёпилгандан сўнг ҳам ҳаққига муттасил равишда савоб бориб туришига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳам мўмин-мусулмонлар бу каби эзгу ишдан четда қолмай, доимо ободончилик ва фаровонлик йўлида хизмат қилиб келганлар.
Бугунги кунда ушбу эзгу амал кенг миқёсда ривож топмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда. Лойиҳа доирасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилаётир.
Фарғона вилоятидаги имом-хатиблар ҳам лойиҳа доирасида яшил маконларни барпо этмоқдалар. Жумладан, Қўштепа, Ёзёвон ва Тошлоқ туманларидаги имом-хатиблар дарахт кўчатлари ва гуллар ўтказиб, масжидлар атрофини обод қилмоқдалар.
Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади.
Бундан кўзланган асосий мақсад ёшларни она табиатни асраш ва унга муҳаббат руҳида тарбиялашдан иборат.
Фарғона вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
#Аждодлар_меросини_ўрганамиз
Буюк мутафаккир ва фақиҳ Бурҳониддин Марғинонийнинг етук шогирди, ҳанафий олим Имом Зарнужий раҳимаҳуллоҳнинг "Таълимул мутаъаллими ториқот таъаллуми" китоби асосида илм олишнинг фойдалари, одоблари, инсон ва жамият тараққиётида илм-фаннинг ўрни ҳақида сўз боради.
Саккиз асрдан бери илм аҳли, талабалар ва зиёлилар орасида кенг фойдаланиб келинаётган мазкур асар ҳақида Аллома Лакнавий раҳимаҳуллоҳ ҳақида "Кўп фойдаларга эга, нафис, манфаатли китоб", дея таъриф берган.
Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси