Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Июл, 2024   |   21 Муҳаррам, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:38
Қуёш
05:14
Пешин
12:35
Аср
17:35
Шом
19:48
Хуфтон
21:17
Bismillah
27 Июл, 2024, 21 Муҳаррам, 1446
Янгиликлар

БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

20.07.2024   1582   1 min.
БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бугун 20 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида “Имом Бухорийнинг ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом Бухорий ҳадис мактаби раҳбарлари, илмий жамоалар, олимлар, илмий ходимлар,  давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирок этди.
Анжуманда Имом Бухорий меросининг илмий аҳамиятини, ислом таълимоти асосларидан бўлган ҳадисларни жамлаб, улардан ишончлиларини саралаб берган буюк муҳаддис олим ҳаёти ва илмий йўлини чуқур ўрганиш ва жамоатчилик орасида замонавий усулларда кенг тарғиб қилиш заруратини алоҳида қайд этилди. 
Конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов сўзга чиқиб, Имом Бухорийнинг хизматларини эътироф этиб, у зот қолдирган бой мерос ислом олами учун алоҳида фахр эканини таъкидлади. Мамлакатимизда буюк ватандошимиз Имом Бухорийнинг бой илмий меросини пухта ўрганиш, кенг тарғиб ва ташвиқ қилиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётгани, илмий-ижодий фаолиятлари билан бир қаторда ул зотнинг ҳаётлари, ахлоқ-одоблари, юксак инсоний фазилатларида биз учун ибрат, намуна эканини  қайд этиб ўтди.  
Конференция якунида Имом Бухорий мажмуасида алломанинг “Саҳиҳи Бухорий” асари хатм қилинди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ БУЮК АЛЛОМА МЕРОСИГА БАҒИШЛАНГАН АНЖУМАН ЎТКАЗИЛДИ
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди

27.07.2024   950   1 min.
Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди

Шу йилнинг 25-26-июль кунлари Қозон шаҳрида “Маънавий ипак йўли: Евроосиё маконида анъанавий қадриятлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон диний соҳа мутасаддилари қатори Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов иштирок этди.

Муҳаммадолим домла ўз чиқишида сўнгги йилларда юртимизда диний соҳа амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар билан ишлаш, диний таълимни ривожлантириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маъруза қилди. Бундай ўзгаришлар анжуман қатнашчилари томонидан юқори баҳоланиб, эътироф этилди.  
Анжуман давомида «Катта Евроосиё халқлари: кундалик диний ҳаётнинг замонавий этнографик тадқиқотлари», «Қуръоннинг замонавий ислом маданияти ва таълимда акс этиш шакллари» каби мавзулар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

 

 

Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди Ўзбекистон делегацияси халқаро конференцияда қатнашди