بسم الله الرحمن الرحيم
الحَمْدُ للهِ الَّذِي أَرْسَلَ رَسُولَهُ رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ وَجَعَلَهُ أُسْوَةً حَسَنَةً لِلْمُؤْمِنِيْنَ، وَالصَّلاَةُ وَالسَّلاَمُ عَلَى نَبِيِّنَا الرَّؤُوفِ بِالْمُؤْمِنِيْنَ، وَعَلَى آلِهِ وَصَحْبِهِ وَمَنْ تَبِعَهُمْ بِإِحْسَانٍ إِلَى يَوْمِ الدِّيْنِ
МАВЛИДУН НАБИЙ МУБОРАК!
Муҳтарам жамоат! Аллоҳ таолонинг ҳабиби, сарвари коинот, оламларга раҳмат қилиб юборилган суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллуд ойлари барчамизга муборак бўлсин! Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам милодий 571 йили Рабиул аввал ойининг 12 куни Маккаи Мукаррамада Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам – пайғамбар ва расулларнинг охиргиси, Ҳавзи кавсар соҳиби, умматлари жаннат аҳлининг учдан бир қисмини ташкил қиладиган Зотдирлар. Ҳатто пайғамбарлар ҳам У Зотга уммат бўлишни орзу қилганлар.
Дарҳақиқат, Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам – пайғамбарларнинг энг улуғи ва хотималовчиси, бутун оламга раҳмат қилиб юборган элчи, инсоният фахри, одамларнин энг яхшиси, энг яхши хулқлиси ва комилидирлар. Аллоҳ таоло Ўз Расулига хитоб қилиб, уни бутун оламга раҳмат элчиси эканини тасдиқлаб, Қуръони каримда бундай деган:
وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلَّا رَحْمَةً لِلْعَالَمِينَ
яъни: “(Эй, Муҳаммад!) Биз Сизни (бутун) оламларга айни раҳмат қилиб юборганмиз” (Анбиё сураси 107-оят).
Оятдаги “раҳмат” жуда кенг маънони англатади. Уларни билиш учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг одоб-ахлоқлари, сийрат ва шамоиллари, шариатларининг бағрикенглиги, ғайридинларга ҳам зулмни раво кўрмаслиги, меҳр-оқибат, эзгулик каби фазилатлар манбаи эканидан хабардор бўлиш зарур.
(Имом-хатиблар мавъизанинг мана шу ўрнида ўз сўзи, аниқ мисоллар, ривоятлар билан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва ахлоқлари ҳақида гапириб берадилар...).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мартабалари сабабли ўтган барча пайғамбар ва расуллар Қиёмат куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг байроқлари остида бўладилар. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:
أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ القِيَامَةِ وَلَا فَخْرَ، وَبِيَدِي لِوَاءُ الحَمْدِ وَلَا فَخْرَ، وَمَا مِنْ نَبِيٍّ يَوْمَئِذٍ آدَمُ فَمَنْ سِوَاهُ إِلَّا تَحْتَ لِوَائِي
(رواه الإمام أحمد والإمام الترمذي عن أبي سَعِيدٍ رضي الله عنه)
яъни: “Қиёмат куни мен – Одам фарзандининг саййидиман ва фахрланиш эмас-ку, қўлимда ҳамд байроғи бўладир. Ўша кунда ҳеч бир набий йўқки, Одам(алайҳиссалом) ҳам, бошқа ҳам менинг байроғим остида бўлади” (Имом Термизий ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Биринчи бўлиб қабрдан чиқадиган ва биринчи бўлиб шафоат қилишни бошлайдиган Зот ҳам жаноб Пайғамбаримиз алайҳиссалом бўладилар. Бу ҳақда шундай деганлар:
أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ شَافِعٍ وَأَوَّلُ مُشَفَّعٍ
(رواه الإمامُ مسلمٌ عن أبي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه)
яъни: “Қиёмат куни мен – Одам фарзандининг саййидиман. Қабрдан биринчи чиқадиган шахсман. Биринчи шафоат қилувчиман. Биринчи шафоати қабул қилинувчиман” (Имом Муслим ривоятлари).
Ҳурматли азизлар! Аллоҳ таолога беадад ва беҳисоб ҳамду санолар бўлсинки, сизу бизни мана шундай улуғ Зотнинг уммати қилди.
Саҳобаи киромлар Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак мартабалари ва улуғликларини яхши билганликлари учун ҳам У Зотга муносиб муомала ва муносабатда бўлиб, қаттиқ муҳаббат қўйганлар.
Тарихдан маълумки, Макка мушриклари элчиси Урва ибн Масъуд ас-Сақафий Ҳудайбия сулҳи куни саҳобаларнинг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муносабатларини, У Зотни қандай ҳурмат-эҳтиром қилишларини диққат билан кузатгач ва қавмига қайтиб боргач шундай деди:
وَاللهِ لَقَدْ وَفَدْتُ عَلَى الْمُلُوكِ عَلَى قَيْصَرَ وَكِسْرَى وَالنَّجَاشِي فَوَاللهِ مَا رَأَيْتُ مَلِكًا يُعَظِّمُهُ أَصْحَابُهُ مَا يُعَظِّمُ أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ مُحَمَّدًا،... وَإِذَا أَمَرَهُمْ أَمْرًا اِبْتَدَرُوا أمْرَهُ، وَإِذَا تَوَضَّأَ كَادُوا يَقْتَتِلُونَ عَلَى وَضُوئِهِ، وَإِذَا تَكَلَّمَ خَفِضُوا أَصْوَاتَهُمْ عَنْهُ، وَمَا يُحِدُّونَ النَّظَرَ إِلَيْهِ تَعْظِيْمًا لَهُ
яъни: “(Эй қавмим), қасамки, мен кўп подшоҳлар, жумладан, Қайсар, Кисро ва Нажоший ҳузурида бўлганман. Аллоҳга қасамки, бирон-бир подшоҳнинг аёнлари Муҳаммаднинг асҳоби Уни улуғлаганидек улуғлаганини кўрмаганман... Агар бир ишга буюрса, уни адо этишга шошилишади. У гапирса, овозларини чиқармай, жим қулоқ солишади. Уни ҳурмат қилганларидан юзига тик боқишмайди” (Шу мазмундаги ҳадисни Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Бир киши Набий саллаллоҳу алайҳи васаламнинг ҳузурларига келиб: “Қиёмат қачон бўлади?” – деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалам унга:
"مَاذَا أَعْدَدْتَ لَهَا؟" قَالَ: لاَ شَيْءَ، إِلاَّ أَنِّي أُحِبُّ اللهَ وَرَسُولَهُ صَلَّى اللهُ عليه وَسَلَّمَ، فَقَالَ: "أَنْتَ مَعَ مَنْ أَحْبَبْتَ
(رواه الإمامُ البخاري والإمامُ مسلمٌ عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عنه)
яъни: “Қиёмат учун нима тайёрлагансиз ўзи?” – дедилар. У “Ҳеч нарса. Лекин мен Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўраман”, – деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сиз ўзингиз яхши кўрганлар билан бирга бўласиз!”, – дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаламнинг ходимларидан бўлмиш Савбон разияллоҳу анҳу бир куни Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳузурларига ранги ўзгарган, хафа ҳолида келди. Шунда Расулуллоҳ унга: “Сизга нима бўлди?” – дедилар. Савбон разияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, менда ҳеч қандай беморлик ва оғриқ йўқ, лекин бироз Сизни кўрмасам соғиниб, оғир аҳволга тушаман. Ё Расулуллоҳ! Кейин Сизни жаннатдаги мақомингизни ўйладим. Сиз пайғамбарлар билан энг олий мартабада турасиз. Мен жаннатга кирган тақдиримда ҳам паст мартабада бўламан. Мабодо жаннатга кира олмасам, Сизни абадул-абад кўра олмайман. Шундан ғамгинман, ё Расулуллоҳ!” – деди. Шунда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарса демай, жим қолдилар. Бир оздан сўнг қуйидаги ояти карима нозил бўлди:
وَمَنْ يُطِعِ اللَّهَ وَالرَّسُولَ فَأُولَئِكَ مَعَ الَّذِينَ أَنْعَمَ اللَّهُ عَلَيْهِمْ مِنَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ وَالصَّالِحِينَ
وَحَسُنَ أُولَئِكَ رَفِيقًا. ذَلِكَ الْفَضْلُ مِنَ اللَّهِ وَكَفَى بِاللَّهِ عَلِيمًا
яъни: “Кимда-ким Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса, айнан ўшалар Аллоҳнинг инъомига эришган зотлар, яъни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ кишилар билан биргадирлар. Улар ҳамроҳ сифатида нақадар гўзалдир! Бу Аллоҳдан (бўлган) фазлдир. Аллоҳ етарли (даражада) билимдондир” (Нисо сураси 69-70 оятлар).
Оятдаги “Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат этса” дегани – динимиз кўрсатмаларига амал қилса, деганидир. Демак, шариатда буюрилган амалларни бажариб, қайтариқлардан қайтиш – Аллоҳ ва Пайғамбарга итоат қилиш ҳисобланади. Бундай кишига Қиёмат куни пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳ қишилар билан бирга бўлишдек мартаба ато этилади.
Қайси бир мусулмон Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаламни чин дилдан яхши кўрса, албатта жаннатда У Зот билан ҳамроҳ бўлиш бахтига муяссар бўлади. Уламоларимиз кишининг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати қанчалик чин эканлигига бир нечта амаллар далолат қилади, деганлар. Қуйида улардан энг зарурларини келтирамиз:
Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни Аллоҳ таоло Қуръони каримда биз умматларга буюриб, шундай деган:
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
яъни: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Аҳзоб сураси 56-оят).
“Умматим!” деб яшаган суюкли Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таоло ва фаришталар салавот айтиб турганда, биз айтмасак, умматлик вазифамизни гўзал ҳолатда адо қилган бўлмаймиз. Қолаверса, салавот айтиш жуда савобли амал ҳисобланиб, ҳадисларда ҳам унга тарғиботлар бисёрдир. Жумладан, ҳадиси шарифда салавотнинг фазилати ҳақида шундай дейилган:
مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً وَاحِدَةً صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ عَشْرَ صَلَوَاتٍ وَحُطَّتْ عَنْهُ عَشْرُ خَطِيئَاتٍ وَرُفِعَتْ لَهُ عَشْرُ دَرَجَاتٍ
(رواه الإمامُ أحمدُ والإمامُ النسائي عن أنسٍ رَضِيَ الله عنه)
яъни: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража мартабаси кўтарилади” (Имом Аҳмад ва Имом Насоий ривоятлари). Яна бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қилинган:
مَنْ صَلَّى عَلَيَّ حِيْنَ يُصْبِحُ عَشْرًا، وَحِيْنَ يُمْسِيْ عَشْرًا، أَدْرَكَتْهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ
(رواه الإمامُ الطبراني عن أبي الدرداء رَضِيَ الله عنه)
яъни: “Ким менга эрталаб ўн марта, кечқурун ўн марта салавот айтса, Қиёмат куни мен уни шафоат қиламан” (Имом Табароний ривоятлари).
Демак, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаламга бўлган муҳаббатларимизни исботлаб, доимо имкон қадар салавот айтиб юришга одатланишимиз мақсадга мувофиқдир. Ҳеч бўлмаганда энг қисқа салавотларни турган ва юрганимизда айтишимиз керак. Энг қисқа салавотлар:
اَللَّهُمَّ صَلِّى وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد صَلَّى اللهُ عَلَيْكَ يَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمْ
Ҳар биримиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари ва ҳаётларини янада кенгроқ ўрганиб, барча иш ва амалимизда У Зотга эргашиш, У Зотнинг хулқларига мувофиқ ҳаёт кечиришимиз керак. Чунки, қанча Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўргансак, ўз-ўзидан У Зотга бўлган муҳаббатимиз яна ҳам ортади. Шу билан бирга шариатимизнинг баъзи ҳукмларини янада яхшироқ англаймиз.
(Имом-хатиблар мавъизанинг мана шу ўрнида ўз сўзи, аниқ мисоллар, ривоятлар билан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари ва ахлоқлари ҳақида гапириб берадилар...).
Шундай экан, бу улуғ ойни ғанимат билиб, ота-оналар фарзандлари билан китобхонликларни ташкил қилсалар, айни муддао ва муҳаббатнинг бир нишонаси бўлади. Беадад шукрлар бўлсинки, ҳозирги кунда китоб дўконларида юртимиз уламолари томонидан ёзилган Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг тарихларига доир, ўзбек тилидаги адабиётлар етарлича мавжуд. Фақат ундан фойдаланишимиз керак, холос.
Маълумки, бу улуғ ойда юртимизда мавлуд маросимлари ўтказилади. Мусулмон оммаси тақрибан минг йиллардан буён бу хайрли маросимни ўтказиб келмоқдалар. Мавлуд маросимида Қуръон тиловат қилиниб, саловотлар айтилади. Пайғамбаримизнинг ота-боболари, насл-насаблари, туғилишлари, хулқ-атворлари ва ҳаётлари ҳақида назм ва қасидалар ўқилади. Бу эзгу иш – Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратларини ўрганишга яна бир туртки бўлади.
Мавлуд маросимини ўтказиш фазилатлари ва асослари ҳақида бир қанча далиллар мавжуд бўлиб, улардан фақат биттасини эътиборингизга ҳавола қиламиз:
“Мажмуатул фатово” китобида Абдулҳай Лакнавий ҳазратлари мавлид ўқишга далил келтириб шундай деганлар: “Пайғамбаримиз даврларида яшаб ижод қилган шоир Ҳассон разияллоҳу анҳуга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Ўзларининг мадҳлари битилган байтларини ўқитганлари мавлид ўқишга далил бўлади. Чунки, унинг қасидаларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатлари, мўъжизалари, насл-насаблари, туғилишлари борасида сўз юритилган эди. Шу ерда таъкидлаш лозимки, буюк саҳоба ва шоир Ҳассон разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин ҳам одамлар тўпланган жойларда, хусусан, масжидда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қурдирган минбарда туриб, ўз қасидаларини одамларга ўқиб берганлар. Бу борада саҳиҳ ҳадис тўпламларидаги далиллар етарлидир. Мавлид ўқишнинг мустаҳаб ва мандуб амал эканига Ҳазрати Билол разияллоҳу анҳунинг ўша даврда кўчаларда ва бозорларда одамларни тўплаб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни зикр қилиб, айтиб бериб юрганларини ҳам далил сифатида келтириш ҳам мумкин”.
Одатда инсонлар ўз миллати, юрти инсонлари учун кўп яхши ишлар қилган, одамларга фақат фойда келтириб, жамият равнақига ҳисса қўшган давлат арбоблари, юрт қаҳрамонлари, саркардаларнинг туғилган кунларини нишонлашни одат қилиб оладилар. Бунда ўша инсоннинг шу юрт тақдирига битилганидан қувониш, у сабаб юз берган яхшиликларни эслаш, қадрига етиш каби мақсадлар кўзланади.
Энди бир ўйлаб кўрайлик, бутун оламларга раҳмат ўлароқ юборилган, арабу ажам, руму форснинг ҳидоятига сабаб бўлган, Аллоҳ таоло бутун инсониятни жаҳолатдан қутқарилишига восита қилган Зот – Пайғамбар, Ислоҳотчи, Раҳбар, Тақводорлар имоми, Меҳрибон эр, Раҳимдил ота, Буюк муаллим, Инсоният тарбиячиси, Юксак хулқлар ва камтарлик тимсоли бўлган, Аллоҳ таолонинг Ўзи “буюк хулқ узрадирсиз!” деб мақтаган Зотнинг туғилган кунидан шодланиш, бу кунни салавоту салом билан ўтказиш, ўз Шафоатчиси, Пайғамбари, Йўлбошчиси бўлган Энг комил инсонни мўминларга танитиш, Аллоҳ унда жамлаган гўзал сифат ва хулқларини эслатиб, уларни мазкур хулқлар билан зийнатланишга чақириш –наҳотки жиноят, ножоиз ва мўминни адаштирадиган амал бўлса?!
Қайси соғлом ақл, Расулуллоҳга муҳаббатни даъво қиладиган қайси қалб буни ҳазм қила олади?! Ахир хориждаги бир ҳовуч эсипастларнинг алжирашига учиб, мавлид ҳақида бу каби пуч даъволарни кўтариб юрган кишилар шу ишлари билан шайтонни қувонтирмаяптиларми?! Бутун уммат минг йиллар давомида гўзал суратда қилиб келган мандуб амални “ҳаром” деб эълон қилиб, мусулмонларнинг ўртасидаги ихтилоф, жанжал ва дилхираликлардан бошқа нимага эришдилар?!
Энг ачинарлиси шундаки, мавлидни бидъат, мазҳабни залолат деб айюҳаннос соладиган ўша жоҳиллар мусулмонлар орасига кириб, ўзини-ўзи портлатишни “шаҳидлик” деб талқин этадилар. Куни кеча тинч бўлиб турган юртга қўлда қурол билан кириб бориб, ҳўлу қуруқни баробар ёқаётган, болаларни етим, аёлларни бева қилаётганларни “мужоҳид” ва шу жирканч иши асносида хор-зор бўлиб, ўлим топганларни эса “шаҳид” деб жар солмоқдалар. Булар динимизни дўстларими ё душманларими?
Бу каби нодон кимсалар бу билан нафақат ўзларини, балки кўплаб айбсиз кишиларнинг ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқдалар. Ҳолбуки, ноҳақ одам ўлдириш ёки ўзини-ўзи ўлдириш Ислом шариатида қаттиқ қораланган ва энг катта гуноҳ деб саналган. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
وَلَا تَقْتُلُوا أَنْفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا
яъни: “(Эй, имон келтирганлар!) ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” (Нисо сураси 29-оят).
Демак, бу иддаолар осийликдан бошқа нарса эмас!
Шундай экан, азизлар, мўмин-мусулмонларнинг бошида қанчадан-қанча муаммо, алам ва қийинчиликлар кўланка бўлиб турган бир вақтда фаолияти фақатгина мусулмонларни аҳли бидъатга чиқариш, Пайғамбарга муҳаббатни шариатга зид деб сифатлашдан нарига ўтмайдиган нусхаларнинг гапларига учиб тубан кетишдан ўзимизни сақлайлик!
Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қалбимизга Расулининг муҳаббатини жо қилсин! Қиёматда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг “ҳамд” байроқлари остида туриш ва У Зотнинг муборак шафоатларига эришиш ҳамда жаннатда Расулига қўшни бўлиш бахтини насиб этсин! Омин!
Муҳтарам имом домла! Рабиъул аввал ойи кириб келганлиги муносабати билан имкониятингизга қараб, мана шу ойнинг бирор жумасида Имом Барзанжийнинг “Мавлидун Набий” китобидан ўқиб беришингиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Муҳтарам имом-домла! Келгуси жума маърузаси “ИСЛОМДА АЁЛЛАРГА МУНОСАБАТ” мавзусида бўлади.
- 57وَحَقٌّ وَزْنُ أَعْمَالٍ وَجَرْيٌ عَلَى مَتْنِ الصِّرَاطِ بِلاَ اهْتِبَالِ
Маънолар таржимаси: Амалларни тортиб ўлчаш ҳақдир ва Сирот узра югуриш ҳам (сиротдан ўтиб кетишга интилиб унга чиқиш олдидан) ҳозирлик кўришсиздир.
Назмий баёни:
Амаллар ўлчанар, гар ақл етмас,
Сиротда югуришга эпчиллик кетмас.
Луғатлар изоҳи:
حَقٌّ – мубтадосидан олдин келтирилган хабар.
وَزْنُ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо. Вазн калимаси луғатда “бирор нарсанинг оғир ё енгиллигини тортиб кўриш” маъносини англатади.
اَعْمَالٍ – музофун илайҳ, “ҳаракат қилишлар” маъносини англатади.
جَرْيٌ – калимаси وَزْنُ га атф қилинган. Луғатда “югуриш” маъносини англатади.
عَلَى – “истиъло” маъносида келган жор ҳарфи.
مَتْن – матн луғатда бирор нарсанинг асосий кўриниб турадиган жойига нисбатан ишлатилади. Бу ерда ҳам сиротнинг қадам қўйиладиган жойи маъносида ишлатилган. Жор ва мажрур جَرْيٌ га мутааллиқ.
بِلاَ – жор ҳарфи бўлган بِ ва нафий ҳарфи бўлган لا дан таркиб топган бўлиб, “...дан бошқа”, “...сиз” маъноларини англатади.
اهْتِبَالِ – бу калиманинг “қўлга киритиш”, “чап бериш”, “ғанимат билиш” ва “ҳозирлик кўриш” каби маънолари бўлиб, бу ерда “ҳозирлик кўриш” маъноси ирода қилинган.
Матн шарҳи:
Қиёмат кунида бу дунёда қилинган барча яхшию ёмон амаллар тортиб ўлчанади. Гарчи барчанинг ҳоли маълум бўлса-да, амалларнинг тортиб ўлчанишини Аллоҳ таоло ирода қилган. Сўфи Оллоҳёр бобомиз айтганидек:
Билур Тангри агарчи ҳолимизни,
Тарозуға солур аъмолимизни.
* * *
Қилур огоҳ қулин қилмишлариға
Етушмас ақл эгамнинг ишлариға.
Яъни Аллоҳ таолога махфий бирор амалимиз бўлмаса ҳам, амалларимизни ўлчаттириб, бандаларнинг қилмишларини ўзларига билдириб қўяди.
Қуръони каримда амалларнинг тортиб ўлчаниши ҳақлиги шундай баён қилинган:
“Ўша куни вазн (амалларнинг тарозида тортилиши) ҳақиқатдир. Кимнинг мезонлари (амаллари) оғир келса, айнан ўшалар нажот топувчилардир. Кимнинг мезонлари (амаллари) енгил келса, ана ўшалар оятларимизга зулм (инкор) қилганлари сабабли, ўзларига зиён қилганлардир”[1].
Ўша кунда баъзи инсонлар ҳисоб-китоб қилинмасдан жаннатга кирадилар. Уларнинг сифатлари қуйидаги ҳадисда келган:
عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ مِنْ أُمَّتِي سَبْعُونَ أَلْفًا بِغَيْرِ حِسَابٍ هُمْ الَّذِينَ لَا يَسْتَرْقُونَ وَلَا يَتَطَيَّرُونَ وَعَلَى رَبِّهِمْ يَتَوَكَّلُونَ. رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннатга умматимдан етмиш мингтаси ҳисобсиз киради. Улар: Афсун қилишни сўрамайдиганлар, қушлардан шумланмайдиганлар ва Роббиларига таваккул қиладиганлардир”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
Баъзилари эса бирма-бир қаттиқ ҳисоб-китоб қилиниб, омонат қилиб берилган нарсаларни нималарга сарфлаганларидан сўралмагунларигача жойларидан қимирлай олмайдилар:
عَنْ أَبِي بَرْزَةَ الأَسْلَمِيِّ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ عُمُرِهِ فِيمَا أَفْنَاهُ وَعَنْ عِلْمِهِ فِيمَ فَعَلَ وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أَيْنَ اكْتَسَبَهُ وَفِيمَ أَنْفَقَهُ وَعَنْ جِسْمِهِ فِيمَ أَبْلاَهُ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида банданинг қадамлари то умрини нимага сарфлаганидан, илми билан нима амал қилганидан, молини қаердан топиб қаерга сарфлаганидан, жисмини ниманинг йўлида ҳоритганидан сўралмагунича жойидан жилмайди”, – дедилар”. Термизий ривоят қилган.
Қаттиқ ҳисоб-китоб қилинган кимсалар эса азобга учрашлари аниқ бўлиб қолади.
Бизларга Абдуллоҳ ибн Абу Мулайка гапириб берди, у менга Қосим ибн Муҳаммад гапириб берди деган, у эса менга Оиша гапириб берди деган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида ким ҳисоб-китоб қилинса, ҳалок бўлибди”, – дедилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ таоло: (Аммо кимнинг китоби ўнг тарафидан берилса. Тезда, осонгина ҳисоб қилинур), демаганми”, – дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У нарса кўрсатишдир. Қиёмат кунида ҳисоб-китобда муҳокама қилинган кимса, албатта, азобланмасдан қолмайди”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
Тарозида ўлчанадиган нарсалар
Тарозида ўлчанадиган нарса амалларми, амаллар ёзилган саҳифаларми ёки улардан бошқа бирор нарса бўлиши тўғрисида турли хил қарашлар бор. Бу қарашлар ҳақида доктор Аҳмад Фариднинг “Баҳрур Роиқ” китобида қуйидаги маълумотлар келган: “Тарозида тортиб ўлчанадиган нарсалар тўғрисида тўрт хил сўз бор:
1. Бажарилган амаллар тортиб ўлчанади; яъни бандаларнинг хатти-ҳаракатлари мужассам қилиниб тарозига қўйилади. Ояти каримада қилинган яхши-ёмон амаллар зарра миқдорида бўлса ҳам кўрилиши баён қилинган:
“Бас, кимки (дунёда) зарра миқдорида яхшилик қилган бўлса, (қиёмат куни) уни кўрар. Кимки зарра миқдорида ёмонлик қилган бўлса ҳам, уни кўрар”[2].
Ҳадиси шарифда айтилган калиманинг тарозида оғир келиши хабар берилган:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَاَل قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَلِمَتَانِ خَفِيفَتانِ على اللِّسانِ، ثَقِيلَتَانِ في المِيزَانِ حَبيبَتَانِ إلى الرَّحْمَنِ سُبْحَانَ اللَّهِ وَبِحَمْدِهِ، سُبْحَانَ اللَّهِ العَظيمِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки калима борки, улар тилга енгил, тарозида оғир, ар-Роҳманга севимлидир, “Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи, Субҳаналлоҳил азийм”, – дедилар”. Бухорий ривоят қилган.
2. Амаллар ёзилган саҳифалар тортиб ўлчанади; яъни тарозида бандаларнинг номаи аъмоллари тортиб ўлчанади. Бунга қуйидаги ҳадисда ишора бор:
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرِو بْنِ الْعَاصِ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّ اللَّهَ سَيُخَلِّصُ رَجُلاً مِنْ أُمَّتِي عَلَى رُؤُوسِ الْخَلاَئِقِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَيَنْشُرُ عَلَيْهِ تِسْعَةً وَتِسْعِينَ سِجِلاًّ كُلُّ سِجِلٍّ مِثْلُ مَدِّ الْبَصَرِ ثُمَّ يَقُولُ أَتُنْكِرُ مِنْ هَذَا شَيْئًا أَظَلَمَكَ كَتَبَتِي الْحَافِظُونَ فَيَقُولُ لاَ يَا رَبِّ فَيَقُولُ أَفَلَكَ عُذْرٌ فَيَقُولُ لاَ يَا رَبِّ فَيَقُولُ بَلَى إِنَّ لَكَ عِنْدَنَا حَسَنَةً فَإِنَّهُ لاَ ظُلْمَ عَلَيْكَ الْيَوْمَ فَتَخْرُجُ بِطَاقَةٌ فِيهَا أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللَّهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ فَيَقُولُ احْضُرْ وَزْنَكَ فَيَقُولُ يَا رَبِّ مَا هَذِهِ الْبِطَاقَةُ مَعَ هَذِهِ السِّجِلاَّتِ فَقَالَ إِنَّكَ لاَ تُظْلَمُ قَالَ فَتُوضَعُ السِّجِلاَّتُ فِي كَفَّةٍ وَالْبِطَاقَةُ فِي كَفَّةٍ فَطَاشَتْ السِّجِلاَّتُ وَثَقُلَتْ الْبِطَاقَةُ فَلاَ يَثْقُلُ مَعَ اسْمِ اللَّهِ شَيْءٌ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло умматимдан бир кишини халойиқнинг кўз ўнгида халос қилади. Унинг зарарига гувоҳлик берадиган тўқсон тўққизта рўйхатни ёйиб қўяди. Ҳар бир рўйхат кўз етадиган жойдек бўлади. Сўнгра унга: “Булардан бирортасини инкор қиласанми, сенга менинг сақловчи ёзувчиларим зулм қилибдиларми”, – дейди. У: “Йўқ, эй Роббим”, – дейди. Унга: “Бирор узринг борми”, – дейди. У: “Йўқ, эй Роббим”, – дейди. Шунда унга: “Ҳа, бизнинг ҳузуримизда сенинг битта хайрли ишинг бор, бугун сенга ҳеч қандай зулм йўқ”, – дейди. Сўнгра бир ёрлиқ чиқади, унда “Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир ва гувоҳлик бераманки, Муҳаммад Унинг бандаси ва элчисидир”, деган ёзув бўлади. Унга: “Ўлчовинга кел”, – дейди. У: “Шунча рўйхатлар олдида бу ёрлиқ нима ҳам бўларди”, – дейди. Унга: “Сен зулм қилинмайсан”, – дейди. Рўйхатлар бир паллага, ёрлиқ бир паллага қўйилади. Рўйхатлар енгил, ёрлиқ оғир келади. Аллоҳнинг исмига бирор нарса баробар келолмайди”, –дедилар”. Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: “Тортиб ўлчанадиган нарса ёки амаллар битилган рўйхатлар бўлиб, ҳолатларга қараб турли хил бўлади, ёки Аллоҳ таоло қилинган ишларни ва сўзларни жисм ҳолига келтиради сўнгра улар тортиб ўлчанади. Тоат-ибодатлар оғир, гуноҳ-маъсиятлар енгил келади. Тоат-ибодатларнинг оғир келиши уларни дунёда бажариш оғир бўлгани учун бўлса, маъсиятларнинг енгиллиги уларни дунёда бажариш кишига енгил бўлгани учундир. Шунинг учун ҳам: “Жаннат қийинчиликлар билан ўралган, дўзах шаҳватлар билан ўралган”, – дейилган”[3].
3. Амалларнинг савоби тортиб ўлчанади; бу ҳақида қуйидаги ҳадисда ишора бор:
عَنْ زَيْدٍ أَنّهُ سَمِعَ أَبَا سَلاّمٍ يَقُولُ حَدّثَنِي أَبُو أُمَامَةَ الْبَاهِلِيّ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ اقْرَأُوا الْقُرْآنَ فَإِنّهُ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ شَفِيعاً لأَصْحَابِهِ اقْرَأُوا الزّهْرَاوَيْنِ الْبَقَرَةَ وَسُورَةَ آلِ عِمْرَانَ فَإِنّهُمَا تَأْتِيَانِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ كَأَنّهُمَا غَمَامَتَانِ أَوْ كَأَنّهُمَا غَيَايَتَانِ أَوْ كَأَنّهُمَا فِرْقَانِ مِنْ طَيْرٍ صَوَافٍّ تُحَاجّانِ عَنْ أَصْحَابِهِمَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Зайддан ривоят қилинади, у Абу Салломнинг менга Абу Умома Боҳилий гапириб берди деяётганини эшитган. У айтганки: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Қуръон ўқинглар, чунки у қиёмат кунида ўз соҳибларига шафоатчи бўлиб келади, икки нур сочувчини, Бақара ва Оли Имрон сураларни ўқинглар, чунки бу иккаласи қиёмат кунида гўё икки булут каби, ёки гўё икки баланд соябон каби, ёки гўё саф тортган икки қуш тўдаси каби келадилар. Иккалалари ўз соҳибларининг тарафини олиб тортишадилар”, –деяётганларини эшитдим”. Муслим ривоят қилган.
Термизий раҳматуллоҳи алайҳ: “Соҳибларининг тарафини олиб тортишадилар”, дегани қироатларининг савоблари келтирилади маъносини англатади,” – деган.
4. Амал қилувчининг ўзи тортиб ўлчанади. Қуйидаги ҳадисда бунга далил бор:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат кунида катта семиз киши келади, Аллоҳ таолонинг ҳузурида пашшанинг қанотичалик ҳам вазни бўлмайди, дедилар-да, (Бас, Биз Қиёмат кунида улар учун ҳеч қандай вазнни қоим қилмасмиз!)[4] оятини ўқинглар”, деб қўшиб қўйдилар”. Бухорий ривоят қилган.
Мазкур далиллар умумлаштирилса, уларнинг бир-бирларига зид эмаслиги, амал қилувчи ҳам, унинг амали ҳам ва амаллари ёзилган саҳифалар ҳам барчаси тортиб ўлчаниши келиб чиқади”[5].
Сўфи Оллоҳёр бобомиз қиёмат тарозуси ҳақида қандай эътиқод қилишни осонгина тушунтириб қўйган:
Тарозу борига иқроримиз бор,
Нечук эрканига не коримиз бор.
* * *
Илоҳи, қил оғир мезонимизни,
Саломат тут бизнинг иймонимизни.
Яъни тарозининг қандай эканини билишга уриниб ўзимизни қийнамаймиз, балки унинг ҳақлигига иймон келтириб, “эй Роббимиз, амалларимизни тарозида оғир қилгин”, – дея дуо қилиб борамиз.
Ўший раҳматуллоҳи алайҳ сўзларининг давомида тарозидан сўнг барча халойиқнинг сирот кўпригига юзланишларига ишора қилган. Сирот дўзах устига қурилган узун кўприк бўлиб, ундан ўта олган инсонлар жаннатга эришадилар. Аммо Сиротдан югуриб ўтиб кетиш барчага ҳам насиб этмайди. Ҳамма ўзининг қилган амалига яраша кимдир тез, кимдир секин, кимдир судралиб зўрға ўтиб олса, кимдир унинг тагидаги дўзахга қулаб тушади. Абу Ҳурайра ва Абу Рибъий розияллоҳу анҳумолардан ривоят қилинган ҳадисда сиротдан ўтиш ҳолатлари тасвирланган:
عَن أَبِي هُرَيْرَةَ وَأَبُو رِبْعِيٍّ عَن حُذَيْفَةَ قَالاَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَجْمَعُ اللَّهُ تَبَارَكَ وَتَعَالَى النَّاسَ فَيَقُومُ الْمُؤْمِنُونَ حَتَّى تُزْلَفَ لَهُمْ الْجَنَّةُ فَيَأْتُونَ آدَمَ فَيَقُولُونَ يَا أَبَانَا اسْتَفْتِحْ لَنَا الْجَنَّةَ فَيَقُولُ وَهَلْ أَخْرَجَكُمْ مِنْ الْجَنَّةِ إِلَّا خَطِيئَةُ أَبِيكُمْ آدَمَ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ اذْهَبُوا إِلَى ابْنِي إِبْرَاهِيمَ خَلِيلِ اللَّهِ قَالَ فَيَقُولُ إِبْرَاهِيمُ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ إِنَّمَا كُنْتُ خَلِيلًا مِنْ وَرَاءَ وَرَاءَ اعْمِدُوا إِلَى مُوسَى صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الَّذِي كَلَّمَهُ اللَّهُ تَكْلِيمًا فَيَأْتُونَ مُوسَى صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَقُولُ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ اذْهَبُوا إِلَى عِيسَى كَلِمَةِ اللَّهِ وَرُوحِهِ فَيَقُولُ عِيسَى صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَسْتُ بِصَاحِبِ ذَلِكَ فَيَأْتُونَ مُحَمَّدًا صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَيَقُومُ فَيُؤْذَنُ لَهُ وَتُرْسَلُ الْأَمَانَةُ وَالرَّحِمُ فَتَقُومَانِ جَنَبَتَيْ الصِّرَاطِ يَمِينًا وَشِمَالاً فَيَمُرُّ أَوَّلُكُمْ كَالْبَرْقِ قَالَ قُلْتُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي أَيُّ شَيْءٍ كَمَرِّ الْبَرْقِ قَالَ أَلَمْ تَرَوْا إِلَى الْبَرْقِ كَيْفَ يَمُرُّ وَيَرْجِعُ فِي طَرْفَةِ عَيْنٍ ثُمَّ كَمَرِّ الرِّيحِ ثُمَّ كَمَرِّ الطَّيْرِ وَشَدِّ الرِّجَالِ تَجْرِي بِهِمْ أَعْمَالُهُمْ وَنَبِيُّكُمْ قَائِمٌ عَلَى الصِّرَاطِ يَقُولُ رَبِّ سَلِّمْ سَلِّمْ حَتَّى تَعْجِزَ أَعْمَالُ الْعِبَادِ حَتَّى يَجِيءَ الرَّجُلُ فَلاَ يَسْتَطِيعُ السَّيْرَ إِلاَّ زَحْفًا قَالَ وَفِي حَافَتَيْ الصِّرَاطِ كَلاَلِيبُ مُعَلَّقَةٌ مَأْمُورَةٌ بِأَخْذِ مَنْ أُمِرَتْ بِهِ فَمَخْدُوشٌ نَاجٍ وَمَكْدُوسٌ فِي النَّارِ وَالَّذِي نَفْسُ أَبِي هُرَيْرَةَ بِيَدِهِ إِنَّ قَعْرَ جَهَنَّمَ لَسَبْعُونَ خَرِيفًا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Абу Ҳурайра ва Абу Рибъий розияллоҳу анҳулар Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ табарока ва таоло инсонларни жамлайди, мўминлар жаннатга яқин жойда турадилар. Улар Одам алайҳиссаломнинг ёнларига келишади ва: “Эй отамиз, бизларга жаннатни очишни сўраб беринг”, – дейишади. У: “Сизларни жаннатдан отангиз Одамнинг хатоси чиқармадими, мен бунга эга эмасман, сизлар ўғлим Иброҳим Халилуллоҳнинг ёнига боринглар”, – дейди. У зот дедилар: “Иброҳим мен бунга эга эмасман, бундай юксак даражадаги халил бўлмаганман. – Сизлар Аллоҳ таолонинг Ўзи унга мутлақ гапирган Мусо соллаллоҳу алайҳи васалламга боринглар, – дейди. Улар Мусо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келадилар. У: “Мен бунга эга эмасман, Аллоҳнинг калимаси ва руҳи Исога боринглар”, – дейди. Исо: “Мен бунга эга эмасман”, – дейди. Бас улар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга келадилар. У зот турадилар ва у зотга изн берилади. Омонат ва қариндошлик ўз ҳолига қўйилади, улар сиротнинг ўнг ва чап томонларига туриб оладилар. Сизларнинг аввалгиларингиз чақмоқ каби ўтадилар. Мен: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, қайси нарса чақмоқ каби ўтади”, – дедим. У зот: “Чақмоқнинг кўз юмиб очгунча қандай ўтиб қайтишини кўрмаганмисан, сўнгра шамолнинг ўтиши каби, сўнгра қушнинг ўтиши каби ва амаллари югуртираётган кишиларнинг судралиши каби ўтадилар. Пайғамбарларингиз сирот устида: “Роббим, қутқаргин, қутқаргин”, – деб туради. Ҳатто бандаларнинг амаллари (уларни ҳаракатлантириб олиб ўтишдан) ожиз қолади, ҳатто юришга қуввати етмайдиган, фақат судралиб ҳаракатланадиган киши келади”. Яна дедилар: “Сиротнинг икки четида буюрилган кимсани тутишга тайин қилиниб осиб қўйилган чангаклар бўлади. Бас тирналганлар (яъни тирналиб бўлса-да ўтиб кетган) нажот топувчидирлар, тўпланиб қолганлар дўзахдадирлар”. Абу Ҳурайранинг жони Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, жаҳаннамнинг қаъри етмиш куздир (етмиш йиллик масофадир)”, – деди”. Муслим ривоят қилган.
Кўплаб нусхаларда ушбу ўринда шафоат ҳақидаги байт такрор келтирилган. “Бадъул амолий” матни Ҳумайдий исмли мударрис томонидан татар тилига таржима қилиниб, 1908 йилда “Амолий таржимаси” номи билан Қозон шаҳрида чоп этилган. Ўша нусхада шафоат тўғрисидаги ушбу байт фақат бир жойда келган бўлиб, такрорнинг ўрнига қуйидаги бошқа бир байт келтирилган:
وَلَا عَرَضٌ وَلَا ذُو صُورَةٍ مَا تَعَالَى اللهُ عَمَّا فِى الْخِيَالِ
У араз[6] ҳам, сувратда ҳам эмас, бирор хаёлий,
Аллоҳ гумоний хаёллардан буюк ва олий[7].
Ушбу байтнинг маъноси юқорида келтирилган Сўфи Оллоҳёр бобомизнинг сўзлари билан деярли бир хил, яъни:
Кўнгилда кечса кўзга тушса ҳар шай,
Эрур андин муназзаҳ Холиқи Ҳай.
Шунингдек, мазкур байт Алишер Навоий бобомизнинг машҳур “Сирожул-муслимин” (Мусулмонларнинг чироғи) асаридаги байтга ҳам маънодошдир:
Не жавҳар, не араздур, не маконда,
Не воқеъдур жиҳатда, не замонда.
“У (яъни Аллоҳ таоло) жавҳар ҳам, араз ҳам эмас. У маконда ҳам, жиҳатда ҳам, бирор замонда ҳам эмас”[8].
Кейинги мавзу:
Дуоларнинг таъсирлари баёни
[1] Аъроф сураси, 8, 9-оятлар.
[2] Залзала сураси, 7, 8-оятлар.
[3] Муҳаммад ибн Абдурраҳмон Муборакфурий. Туҳфатул Аҳвазий. “Мактабатуш шомила”. – Б. 380.
[4] Каҳф сураси, 105-оят.
[5] Доктор Аҳмад Фарид. Баҳрур-Роиқ. – Искандария: “Дорул Мажд”, 2009. – Б. 278.
[6] Мустақил мавжуд бўлиб турмайдиган, балки жисм ва унинг бўлаклари орқали борлиқдан жой олиб турадиган ранглар, ҳатту-ҳаракатлар, таъмлар ва ҳидлар каби нарсалар – араз дейилади. Қаранг: Саъдуддин Тафтазоний. Шарҳу ақоид. – Миср: “Мактабатул Азҳарий”, 2000. – Б. 37.
[7] Ҳумайдий. Амолий таржимаси. – Қозон: “Каримия матбааси”, 1908. – 4.
[8] Алишер Навоий. “Навоийдин чу топқайлар навое”. – Тошкент: “Ҳилол-нашр”, 2014. –Б. 136.