Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
17 Июн, 2025   |   21 Зулҳижжа, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:04
Қуёш
04:49
Пешин
12:29
Аср
17:39
Шом
20:02
Хуфтон
21:40
Bismillah
17 Июн, 2025, 21 Зулҳижжа, 1446

Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

15.09.2018   9210   1 min.
Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:

— Эшитаман! Кимсиз?

— Менман, ўғлим. Онангман!

— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.

— Ҳалиги... Ўғлим...

— Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?

Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:

— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!

Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Фатима Алий таржимаси

ЎМИ Матбуот хизмати

 

Манба

Ибратли ҳикоялар
Бошқа мақолалар
Видеолар

Аҳли сунна вал жамоа сўзининг маъноси нима? | Қорақалпоқча

17.06.2025   1171   1 min.

 

Нукус шаҳридаги Муҳаммад Беруний мадрасаси ўқитувчиси Низаматдинов Есенгелди

ВИДЕО