Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
03 Март, 2025   |   3 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:37
Қуёш
06:55
Пешин
12:40
Аср
16:31
Шом
18:19
Хуфтон
19:32
Bismillah
03 Март, 2025, 3 Рамазон, 1446

Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати

27.08.2018   14932   2 min.
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати
  1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким пок ҳолида ухласа, унинг ҳақига бир фаришта: “Аллоҳим, бу бандангни мағфират қил. Чунки у пок ҳолида ухлади”, дейди” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

 

  1. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мўмин банда Аллоҳни зикр қилиб, пок ҳолида ухласа ва кечаси туриб, Аллоҳдан дунёю охират яхшилигини сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини, албатта беради”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

  1. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади. Уламолар: “Уйқуга ётишдан олдин олинган таҳоратни ўлимга тайёргарликнинг дастлабки қадами” дейдилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: “Таҳорат олиб ётган ҳолида вафот этган кишининг руҳи таҳоратли ҳолда қайта тирилади” (Фатҳул Борий, Умдатул Қорий)

 

  1. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким таҳорат олиб ўрнига ётса, яхши туш кўради” (Фатҳул Борий).

Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий раҳматуллоҳи алайҳи бундай дейди: “Таҳорат олган ҳолда ухлашга ётиш, ёмон туш кўришдан сақлайди” (Тақрир Буҳорий).

 

  1. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади. Ал-Ижлий айтади: “Ким таҳорат олган ҳолида Аллоҳ таолони зикр қилиб ўрнига ётса, то уйғонгунига қадар Аллоҳ таолонинг ибодатида қоим бўлганлар савобига мушарраф бўлади” (Фатҳул Борий).
  2. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади. Абу Дардо розияллоҳу анҳу айтади: “Қачон мўмин банда ухласа, унинг руҳи Аршга кўтарилади. Агар банда таҳоратли ҳолида ётган бўлса, унинг руҳига Аршда Аллоҳ таолога сажда қилишига ижозат берилади” (Ибн Муборак Китабуз-Зуҳд, Фатҳул Борий).

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким таҳорат устига таҳорат қилса, Аллоҳ унга ўнта (савоб) яхшилик ёзади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

Ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра: “Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилади ва у хоҳлаганидан киради”, дедилар» (Имом Муслим ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД

тайёрлади

Ҳадиси шариф
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро иноқлиги улуғ неъматдир

3.03.2025   514   2 min.
Турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро иноқлиги улуғ неъматдир

Юртбошимизнинг муборак Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорига биноан бу йилги қутлуғ ой “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” шиори остида ўтказилмоқда.


Зеро, бағрикенглик – турли миллат ва дин вакилларининг бир заминда ўзаро иноқ ва ҳомкор бўлиб яшашларини англатувчи тушунчадир. Юртимизда 16 диний конфессия, 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари бир осмон остида, бир заминда, бир ҳаводан нафас олиб, ҳамжиҳат бўлиб, бир мақсад сари ҳаракат қилиши бағрикенглик, тотувлик, ҳамкорлик каби тушунчаларнинг юртимиздаги ифодасидар.


Дини, миллати, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар дунёдаги инсонларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари тенгдир. Ислом дини таълимотидан келиб чиқиб, аждодлар шундай йўл тутган ва бизларга ҳам шундай ўргатганлар.


Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Эй инсонлар, дарҳақиқат Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишинглар учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик”, дея марҳамат қилган.


Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ва Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари Фарход ака Кушаковлар Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган, боқувчисини йўқотган, эҳтиёжманд, кам таъминланган турли диний конфессия вакиллари ҳолидан хабар олишиб, улар муборак Рамазон ойи билан қутлашди ва “Вақф” хайрия жамоат фонди вакиллари билан ҳамкорликда уларга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатишиб, синиқ кўнгилларга хурсандчилик улашишди.


Бу каби саховат тадбирлари муборак Рамазон ойи охирига қадар давом этади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро иноқлиги улуғ неъматдир Турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро иноқлиги улуғ неъматдир Турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро иноқлиги улуғ неъматдир Турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро иноқлиги улуғ неъматдир Турли миллат ва дин вакилларининг ўзаро иноқлиги улуғ неъматдир
Ўзбекистон янгиликлари