Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Феврал, 2025   |   27 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:44
Қуёш
07:02
Пешин
12:41
Аср
16:26
Шом
18:13
Хуфтон
19:26
Bismillah
26 Феврал, 2025, 27 Шаъбон, 1446
Янгиликлар

Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди

26.02.2025   1360   1 min.
Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди

Жорий йил 24-25 февраль кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин Холбоев ва марказ бош мутахассиси Ҳикматилла Тоштемиров Туркия давлатида бўлиб, Турк давлатлари ташкилоти (ТДТ) Мусулмон диний идоралари Фатво ҳайъати тадбирида иштирок этишди. 
 

“Мия ўлимига оид ҳукмлар”, “Аёлнинг маҳрамсиз сафар қилиши”, “Норасмий никоҳни бекор қилиш” каби масалаларнинг ечими мавзусида ўтказилган мазкур йиғилишда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия уламолари, диншунослар, исломшунослар ҳамда журналистлар қатнашди. 


“Аёлнинг маҳрамсиз сафар қилиши” мавзусида бошқа иштирокчилар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази вакили Ғуломжон Холбоев ҳам сўзга чиқди. 


Куннинг иккинчи ярмида “Норасмий никоҳни бекор қилиш” мавзуси кўриб чиқилиб, Ҳикматилла Тоштемиров бу мавзунинг кун тартибига келиш сабаблари, муаммолар ҳақида гапириб, сўзи охирида манбаларга таянган ҳолда унинг ечимини таклиф этди.


Шунингдек, “Мия ўлими билан боғлиқ масалалар” мавзусида ҳам вакилларимиз  фаол иштирок этишди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди Фатво маркази уламолари хорижий тадбирларда иштирок этишди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Судхўрлик қилиб қўйманг!

26.02.2025   1129   1 min.
Судхўрлик қилиб қўйманг!

Касблар ҳақидаги Ислом таълимотлари ва кўрсатмалари жуда фойдалидир. Ризқ талабида қилинган ҳар бир меҳнат ҳам мақтовга сазовор бўлавермайди.

Агар фақат машаққат чекишнинг ўзи мақтовга сазовор иш бўлганида, ўғри ҳам, қароқчи ҳам, турли бузуқ ишлар билан машғул бўлувчи ҳам: “Мен буни топгунимча не машаққатлар чекмадим”, деб фахрланиб юрар эди. Лекин барча чекилган машаққатлар ҳам ножоизни жоиз қилиб қўёлмайди.

Шунинг учун бирор касбни танлаш ёки бирор иш билан шуғулланишдан аввал унинг шариатга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги ва қандай қилинса, тўғри бўлишини ўрганиш лозим. Ҳар бир касбнинг сир-асрорини, шариатдаги ҳукмини билишимиз керак.

Умар розияллоҳу анҳунинг бир сўзлари ҳам жуда машҳурдир: “Бозоримизда савдо илмини яхши билган кишигина тижорат қилсин, акс ҳолда, судхўрлик қилиб қўяди” (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳнинг одати шундайки, қайси иш Унинг буйруқларига мувофиқ қилинса, барака беради. Ҳаромдан келган молда барака бўлмайди. Шунинг учун ҳам ойлик маош олиб ишлайдиган ҳамма ишчилар ойлигини қадрлашларига, “оз бўлса ҳам, бунда барака бор”, деб қўйишларига гувоҳ бўламиз.

Мусулмон қиладиган иш шариат ҳалол қилган амал бўлиши лозим. Шариат эса инсонга, жамият, ватан, атроф-муҳитга зарар етказадиган барча нарсаларни ҳаром қилган.

Шунинг учун ҳам иш танламоқчи бўлган одам аввал бу борадаги таълимотларни яхшилаб ўрганиб, билмаса, биладиганлардан сўраши, шундан кейингина иш танлаши зарур. Мана шунинг ўзи ишдаги энг катта баракадир.

"Ҳалол касб-ҳунар – қут-барака келтирар" китобидан