Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
27 Апрел, 2025   |   29 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:58
Қуёш
05:26
Пешин
12:26
Аср
17:14
Шом
19:19
Хуфтон
20:41
Bismillah
27 Апрел, 2025, 29 Шаввол, 1446

"Asdaa Oman" газетаси: Ўзбекистонда замонавий технологиялар маданий меросни асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказишга хизмат қилмоқда

18.12.2024   28717   1 min.

МАСКАТ, 18 декабрь. /"Дунё" АА/. Ўмоннинг "Asdaa Oman" электрон газетасида Ўзбекистоннинг замонавий маданиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада миллий санъатни асраб-авайлаш, ёш авлодни унинг гўзаллигида тарбиялаш ва маданиятни ривожлантириш ижтимоий ҳаётнинг ажралмас қисми сифатида Ўзбекистон тараққиётининг асосий элементлари эканлиги таъкидланади.

Маданият ва санъат соҳасидаги таълимни ривожлантириш, профессионал таълим тизимини такомиллаштириш ҳамда ушбу омилларнинг жамият маънавий уйғунлигини таъминлашга таъсири ҳақида маълумотлар келтирилган.

Ўзбек халқининг бой маданий меросини асраб-авайлаш ва келгуси авлодларга етказиш мақсадида замонавий технологиялар жорий этилаётгани таъкидланди. Хусусан, маданий мерос элементларини рақамлаштириш, илмий тадқиқотларни кенгайтириш ва тарғиботни кучайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамкорликнинг асосий йўналишларига айлангани эътироф этилган.

"Бу нафақат зарурият, балки олий мақсад ҳамдир - ушбу жараённинг ижобий томонларидан фойдаланиш ва ўзбек маданиятининг ўзига хос хусусиятларини жаҳон майдонида намойиш этиш миллат тараққиётининг муҳим мезонига айланади", - дея хулоса қилади "Asdaa Oman" газетаси.

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди

26.04.2025   7594   1 min.
Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди

Ҳаж – 2025

Бугун, 26 апрель куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Адуқаҳҳор домла Юнусов раҳбарликларида пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида бу йил гуруҳ раҳбари бўлиб ҳажга кетаётган элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Гуруҳ раҳбарларига Абдуқаҳҳор домла Юнусов ҳажга пухта тайёргарлик кўриш бўйича тушунтириш ишларини олиб бордилар.
Ҳажга жўнашга ҳам саноқли кунлар қолди. Шу боис ҳар элликбоши ўз гуруҳи аъзолари билан яқиндан танишиб олиши зарурлиги йиғилишда қайд этилди. 


Хайрли дуолар билан йиғилиш якунланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Тошкент шаҳри вакиллиги

Матбуот хизмати

Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари