Британиянинг машҳур "London Post" янгиликлар порталида "Ўзбекистоннинг меъморий ренессанси: тарих ва модернизм уйғунлиги" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон бой тарихий меросни замонавий шаҳарсозлик тамойиллари билан уйғунлаштирган ҳолда ҳайратланарли меъморий меъморий ренессанс даврини бошидан кечираётгани таъкидланган.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг меъморий ўзига хослиги жуда ранг-баранг. "Мамлакатнинг қадимий шаҳарлари ислом архитектурасининг энг яхши намуналари билан фахрланади. Улардаги мураккаб кошинлар, геометрик нақшлар ва монументал гумбазлари ҳайратланарлидир", – дейилган нашрда.
Ўзбекистоннинг тарихий обидаларида қадимий анъаналар марказий ўринни эгаллаган бўлсада, мамлакат модернизмни ҳам қабул қилди. 2016 йилдан бошлаб замонавий архитектуранинг янги тўлқини бошланди, бу Алишер Навоий номидаги халқаро илмий-тадқиқот маркази ва "Тошкент-Сити" лойиҳаси каби йирик тузилмаларнинг пайдо бўлишига олиб келди.
Мақолада ушбу лойиҳалар Ўзбекистонни инновациялар маркази сифатида жаҳон миқёсига олиб чиқиш, шу билан бирга мамлакатнинг бой меъморий меросини асрашга қаратилгани алоҳида таъкидланган. Пойтахтда осмонўпар бинолар ва замонавий офис бинолари қадимий обидалар билан уйғун ҳолда қад ростламоқда.
"Барқарорлик – Ўзбекистонда меъморий ренессанснинг яна бир муҳим таркибий қисмидир. Замонавий технологиялар қўлланилар экан, Ипак йўли давридаги анъанавий қурилиш методлари ҳам қайта кўриб чиқилмоқда", – деб таъкидланган.
Мақола якунида, "Ўзбекистон меъморий ренессанси тез ўзгариб бораётган дунёда маданий меросни асраб-авайлашда бошқа мамлакатлар учун намуна бўлиб, тарих ва модернизм ўртасида уйғун муносабатни сақлаб келмоқда", – деб ёзилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Бугун, 29 июль куни Тошкент шаҳридаги Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2025-2026 ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди.
Мазкур жараёнда Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул раҳбарлари, диний таълим муассасалари мутасаддилари, имтиҳон олувчи педагог-ўқитувчилар, абитуриентлар иштирок этмоқда.
Дастлаб абитуриентлар тартиб билан киритилиб, мутасаддилар томонидан тест имтиҳонини ўтказилиш тартиби ва баҳолаш мезонлари тушунтирилди. Шундан сўнг тест синовларига старт берилди.
Ушбу жараён адолатли ўтиши учун соҳа мутахассислари билан бир қаторда турли ташкилот вакиллари жалб этилган.
Маълумот ўрнида, жорий йил олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига кириш учун 6749 нафар абитуриент ҳужжат топширди.
Аввалроқ 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари ҳамда Тошкент ислом институти Модуль таълим шакли учун кириш имтиҳонлари санаси ва манзиллари ҳақида маълумот берган эдик.
Жорий йилги имтиҳон жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати