Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
12 Апрел, 2025   |   14 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:26
Қуёш
05:48
Пешин
12:29
Аср
17:04
Шом
19:03
Хуфтон
20:20
Bismillah
12 Апрел, 2025, 14 Шаввол, 1446
Янгиликлар

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига равоқларини жойлаштириш муҳокама қилинди

11.04.2025   1742   1 min.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига равоқларини жойлаштириш муҳокама қилинди

 
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази биносининг кириш қисми учун яратилаётган ранг-тасвир асарларини жойлаштириш бўйича муҳокама бўлиб ўтди. Унда масъул ташкилотлар раҳбар ва ходимлари, олимлар, санъатшунослар ва дин арбоблари иштирок этди.

 

Учрашувда марказ биносидаги 14 та равоқдан охирги иккитаси учун мўлжалланган асарларнинг тайёрланиш жараёни муҳокама қилинди.

— Бу икки равоқ жуда ажойиб ва муҳташам яратилиши керак. Биз бугун муҳокама қилган Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даври равоқлари гўзал ишланган, минг йиллик тарих ва маданиятимиз, алломаларимиз қиёфаси гавдаланган. Бугун шу равоқларнинг иккитаси ҳақида гаплашдик. Демоқчи бўлганим, 14 та равоқнинг барчаси бир-бирини тўлдириб бориши ва бир бутун композиция яралиши керак — деди, тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова.

 

Шунингдек, иштирокчилар томонидан Қуръони Карим залидан ўрин оладиган саккизта гилам масаласи ҳам кўриб чиқилди. Қуръон залига қўйиладиган гиламларни Қуръон оятларининг кетма-кетлиги бўйича жойлаштириш учун ўз маслаҳатларини беришди ва уларнинг мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталишди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 январь куни ушбу марказга қилган ташрифи жараёнида билдирилган фикрлар, мулоҳазалар ва тавсиялари асосида охирги учта равоқ учун мўлжалланган ранг-тасвир асарларнинг мавзулари қайта кўриб чиқилган эди.

 

Мазкур асарларни яратиш учун махсус рассомлар гуруҳи ташкил этилган бўлиб, унга Ўзбекистон халқ рассоми, давлат мукофоти совриндори, академик Алишер Алиқулов раҳбарлик қилади.

 

Ишнинг машаққатли томонларидан бири шундаки, тарихий шахсларнинг қиёфасини яратишда илмий ва ижодий ёндашув талаб қилинади. Нафақат ташқи қиёфани шакллантириш балки ўша давр нафасини бериб турадиган санъат асари яратиш лозимлиги таъкидланди. 

Cisc.uz

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига равоқларини жойлаштириш муҳокама қилинди Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига равоқларини жойлаштириш муҳокама қилинди
Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Йиғилишда экспозицияни контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди

12.04.2025   5024   1 min.
Йиғилишда экспозицияни контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди

 

Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

Йиғилишда экспозицияни контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди Йиғилишда экспозицияни контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди Йиғилишда экспозицияни контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди Йиғилишда экспозицияни контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди Йиғилишда экспозицияни контентлар, артефактлар ва муляжлар билан бойитиш масалалари кўриб чиқилди
Ўзбекистон янгиликлари