Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Июл, 2025   |   7 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:10
Қуёш
04:54
Пешин
12:32
Аср
17:42
Шом
20:04
Хуфтон
21:40
Bismillah
02 Июл, 2025, 7 Муҳаррам, 1447

“Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусидаги анжуман қизғин муҳокамаларга бой бўлди

26.05.2025   12389   1 min.
“Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусидаги анжуман қизғин муҳокамаларга бой бўлди

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида "Ислом – саломатлик тарғиботчиси" мавзусида республика илмий-амалий анжумани ҳам бўлиб ўтди. 


Тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов, Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Давронбек Махсудов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Республика халқ табобати илмий-амалий маркази директори Жамшид Мирраҳимов, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ректори Музаффар Камилов, шунингдек, ёш олимлар, докторант ва магистрлар, юртимиз ва хорижлик профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари қатнашди. 


Мазкур анжуманда ислом динининг инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спортни рағбатлантириш ҳамда жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлашга қаратилган маънавий-ахлоқий тамойиллари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.


Шунингдек, "Исломда соғлом турмуш тарзи", "Ибн Синонинг тўғри овқатланиш ва танани соғлом сақлашга оид тавсиялари", "Фарзанд камолотида жисмоний тарбиянинг ўрни", "Ёш авлодни соғлом эътиқод ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда мотуридийлик таълимотининг аҳамияти" ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди.


Ушбу анжуман натижасида исломда спорт, тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи билан боғлиқ масалалар ҳақидаги тадқиқотлар такомиллашиши баробарида саломатликка оид диний-ахлоқий қарашлар, илмий мулоҳазалар ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Бу эса жамиятда ижтимоий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. 


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

“Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусидаги анжуман қизғин муҳокамаларга бой бўлди “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусидаги анжуман қизғин муҳокамаларга бой бўлди “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусидаги анжуман қизғин муҳокамаларга бой бўлди “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусидаги анжуман қизғин муҳокамаларга бой бўлди “Ислом – саломатлик тарғиботчиси” мавзусидаги анжуман қизғин муҳокамаларга бой бўлди
Бошқа мақолалар

Қиблани адаштириб ўқилган намоз

02.07.2025   1723   1 min.
Қиблани адаштириб ўқилган намоз

Савол: Мен бегона жойда меҳмонхонага жойлашдим. Шошилиб, эътиборсизлик билан намозни қиблага тескари тарафга қараб ўқиб қўйибман. Ўқиб бўлганимдан кейин тушундим, шу намозимни ҳукми қандай бўлади?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бу ҳолатда, сиз намозингизни қайтадан ўқишингиз лозим бўлади. Чунки қибла қайси тарафдалигини билмаган одам, шу ерлик қиблани биладиган (мусулмон, ақли расо, ошкор гуноҳлардан тийилган) кишидан сўраб, намоз ўқиши лозим. Агар шу ҳолатда қиблани биладиган киши топилмаса, кечаси одамларнинг эшигини тақиллатиб юрмайди. Балки бор имкониятини ишга солиб, қиблани топишга ҳаракат қилади. Қалби билан бир томонни қибла, деб қасд қилиб намозини ўқийди. Гарчи қиблани тўғри тополмаган бўлса ҳам, унинг намози дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази