Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
25 Сентябр, 2025   |   3 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:55
Қуёш
06:13
Пешин
12:20
Аср
16:28
Шом
18:19
Хуфтон
19:31
Bismillah
25 Сентябр, 2025, 3 Рабиъус сони, 1447

Жаннат келинлари

05.09.2025   7670   3 min.
Жаннат келинлари

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Қиёмат кунида бандалар хавф ва умид, оғриқ ва орзу ўртасида битта нола ила: “Аллоҳим! Саломатлик насиб эт. Омонлик бер”, дея туради. Ана ўша маҳал ютганлар ва ютқизганларнинг номлари эълон қилинади: «...Бас, (ўша куни) ким дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, демак, у (катта) ютуққа эга бўлибди...»[1]. Ютган одам жаннат ила сийланади.

Мўминлар жаннат анҳорларининг қирғоқларидаги маржон ва ёқутлардан бўлган чодирларга қарайди ва баланд қасрни кўради. Унинг атрофи кўп, ҳеч тугамас мевалар билан ўралган бўлади.

Шунча неъматлар ичида ясаниб олган келин кўёвига қараб туради: «У (жаннат)ларда шундай кўзларини (бегона эркаклардан) тиювчи (ҳур қиз)лар борки, уларга илгари на бир инс ва на бир жин тегингандир»[2].

Борди-ю, улардан бири дунёга тушиб қолгудек бўлса, осмонлару ернинг ораси хушбўй ҳидга тўлиб кетади. Улар ўта гўзал... Абадий... Ёқутдай ялт-ялт этадилар...

Уларга хушхабар берилиб: “Келинг, бу сизнинг қасрингиз. Жуфтингиз дунёдалик пайтингиздан бери сизга интизор”, дейишади ва шу он у мўминга энг чиройли кийимлардаги келин ўгирилиб қарайди...

Жаннатдагилар оқиб турган анҳорларни кўришади. Бу анҳорлар асалдай тотли, мусаффо бўлади. Ичган одам яйрайди.

Ибн Ражаб шундай дейди: «Ҳуру ъийнлар асал дарёси бўйида ёнбошлаб ётган мўминга бундай дейишади: “Аллоҳим суйган зот, мени Аллоҳ қачон сизга турмушга берганини биласизми?”. Мўмин: “Билмасман!” – дейди. “Сиз жазирама кунда чанқаб рўза тутаётганингизда Аллоҳ сизга назар қилди. Фаришталар сиздан ҳайбатланиб кетишди. Ва Аллоҳ айтди: “Эй фаришталарим, бу бандамга қаранглар! Кўнгли тусаган нарсаларни, лаззатларни, овқату ичимлик­ларини менинг ҳузуримдаги нарсага иштиёқманд бўлиб тарк этди. Сизлар гувоҳ бўлинглар, Мен уни кечирдим”, деди. Кейин ана ўша куни мени сизга жуфт қилиб берди”, дейди».

Бир жуфти рўза тутгани учун, бошқаси Аллоҳдан қўрққани учун... Қуръон тиловати билан ўтганлар учун ҳам уларнинг жуфтлари ясаниб туришади. Бомдодни доим ўқувчиларники ҳам... Катта гуноҳлардан тийиладиган ва фаҳш ишлардан четда бўладиган, саҳар пайтлари истиғфор айтадиганларнинг жуфтлари ҳам ҳозир... Сиддиқлар ва шаҳидларга алоҳида келинлар безатилган... Ҳусни хулқли, ғазабини босадиганларга ҳам алоҳида жуфтлар... Қайси биримиз бу келинлар, бу жуфтлардан бош тортамиз?!

Шарафини зино ила топтайдиган кишилар бундан маҳрумдир. Дунёда Аллоҳга уруш очиб, фаҳш ишларга берилган кишилар бундан маҳрумдир. Кераксиз нарсаларга вақтини сарфлаган, фисқу фасод билан кунларини ўтказган, тунлари ғафлат уйқусида бўлганлар бундан маҳрумдирлар.

Ҳуру ъийнларни ёлғону ўткинчи, кайфу сафо ва лаззатларга алмашаётган кишиларни ким деб атаган бўлар эдингиз?!

Абдуллоҳ Абдулмуътий, Ҳуда Саъид Баҳлулнинг
“Қулоғим сенда қизим” китобидан Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Абдулҳамид Умаралиев таржимаси.


[1]  Оли Имрон сураси, 185-оят.
[2]  Ар-Роҳман сураси, 56-оят.

 

 

Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди

24.09.2025   5580   1 min.
Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди

Тошкент ислом институтида “Сентябрь – Ислом тарихи ва сийрат фан ойлиги” доирасида  институтнинг 3-курс талабалари ўртасида "Ҳидоят маёғи” номли сийрат мусобақаси бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ички назорат бўлими етакчи мутахассиси, ТИИ “Ижтимоий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Умиджон Ходжаев, институт ректори Уйғун Ғафуров, Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, шунингдек, "Ҳадис ва ислом тарихи фанлари" кафедраси устозларидан иборат ҳакамлар гуруҳи иштирок этди.

Мусобақа анъанага мувофиқ Қуръон тиловати ва хайрли дуолар ила бошланди. Тадбирни институт ректори Уйғун домла Ғафуров кириш сўзи билан очиб берди. Мусобақада 3-курс талабаларидан иборат Ибн Касир, Ибн Ҳажар Асқалоний ва Имом Заҳабий жамоалари ўртасида қизиқарли баҳслар бўлиб ўтди.

Якунда биринчи ўрин Ибн Касир жамоасига, иккита иккинчи ўрин Имом Заҳабий ва Ибн Ҳажар Асқалоний жамоаларига насиб этди. Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Шунингдек, Пайғамбар алайҳиссалом сийратларига бағишланган ана шундай тадбирлар "Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта-махсус ислом таълим муассасаси, Имом Термизий номидаги ислом институти ҳамда “Имом Термизий” ўрта махсус ислом таълим муассасасида ҳам ўтказилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати  

Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди Олий маъҳадда сийрат мусобақаси ўтказилди
Янгиликлар