Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
26 Январ, 2026   |   7 Шаъбон, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:18
Қуёш
07:40
Пешин
12:41
Аср
15:50
Шом
17:36
Хуфтон
18:51
Bismillah
26 Январ, 2026, 7 Шаъбон, 1447
Мақолалар

Амаллар савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаш мумкинми?

26.01.2026   347   2 min.
Амаллар савобини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаш мумкинми?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Савол: Кўп ҳолларда Қуръони карим тиловатидан кейинги дуоларни савобини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаймиз, деб бошлаймиз. Айримлар бунинг ҳожати йўқ. Пайғамбаримиз алайҳиссалом умматнинг устозлари бўлгани учун, умматларининг амалларидан савоблар шундоқ ҳам етиб туради, дейишади. Бошқалар Расулуллоҳ  алайҳиссалом маъсум, барча хато ва гуноҳлардан пок, у зот бизнинг дуоларимизга, савоб бағишлашимизга эҳтиёжлари йўқ, дейишади. Аслида турли савобли амаллар бажариб, савобини Расулуллоҳга бағишлаш мумкинми?

 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Солиҳ амаллар қилиб, уларнинг савобини фақат гуноҳи бор одамга бағишланади, деган тушунчанинг ўзи хатодир. Чунки бағишланган савоб инсон гуноҳларининг кечирилиши билан бирга охиратдаги мақоми ҳам ошишига сабаб бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга савоб бағишлаш масаласида уламоларимиз бу амал жоиз ва бағишловчининг ўзига улкан манфаат бўлади, дейишган.

Тўғри, у зот алайҳиссалом бизнинг дуо ёки савоблар бағишлашимизга муҳтож эмаслар, аммо у зотга яқин бўлиш, шафоатларига ноил бўлиш учун шу амалларга биз муҳтожмиз.


Қолаверса, савоб бағишлаш ҳадя бериш ҳисобланади. Тақдим қилинган ҳадядан олувчи хурсанд бўлганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам покиза руҳларига бағишланган савоблардан шубҳасиз, мамнун бўладилар. У зоти бобаракот алайҳиссалом Аллоҳ таолога энг муқарраб пайғамбар, дуолари бешак ижобат бўладиган зот бўлишларига қарамай ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу умрага кетаётган вақтда унга: “Эй Биродар, дуоларингизда бизни унутманг”, деб дуо сўраганлар.


Ҳолбуки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бирор кишининг дуоларига муҳтож эмас эдилар.

Масалан, кимдир бировдан яхшилик кўрса, миннатдорчилик сифатида унинг ҳақига дуо қилади, гўзал тилаклар айтади. Сарвари оламнинг нафақат биз умматларга, балки бутун инсониятга қилган яхшиликлари беҳисобдир.


Демак, биз у зот алайҳиссалом ҳақларига миннатдорчилик маъносида ҳам дуолар қилиб, салавотлар айтамиз.

Умматнинг илк муаллимларидан ҳамда фақиҳ саҳобийлардан бири Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин у зотнинг номларидан умра қилганлар.

Ибн Муваффақ раҳимаҳуллоҳ эса у зот номларидан етмишта ҳаж қилганлар. Абу Бакр ибн Саррож деган аллома у зот алайҳиссалом учун ўн мингдан ортиқ хатми Қуръон ва шунча ададда қурбонлик қилганлар. Валлоҳу аълам.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди

26.01.2026   77   1 min.
Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ташаббуси билан диний соҳа вакиллари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ва ўзаро дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш мақсадида спорт мусобақалари изчил равишда ташкил этилмоқда.
 

Шу доирада Қашқадарё вилоятида волейбол, стол тенниси, шахмат ва шашка бўйича мусобақаларнинг финал босқичи ўтказилиб, шаҳар ва туманлардан сараланган ғолиблар фаол иштирок этдилар. Қизғин баҳслар якунланиб, ҳар бир спорт тури бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.


Тадбир якунида иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, кейинги босқич мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.


Мусобақада ЎМИ Қашқадарё вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло домла Усмонов ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Фарҳод Кушаков иштирок этиб, қатнашчиларга эзгу тилаклар билдирди ва республика босқичида омад тилади.


Тадбирни юқори савияда ташкил этишда яқиндан кўмаклашган Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва вилоят спорт бошқармаси раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирамиз. 

Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди Қашқадарё имомлари ўртасидаги спорт мусобақаси финали ўтказилди
Ўзбекистон янгиликлари