2019 йилнинг 3-6 февраль кунлари Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида Биринчи Россия бизнес-миссияси ташкил этилади. Бу ҳақда iqnanews.ru нашри хабар берди.
Хабарда Россия Федерациясининг ҳеч бир корхонаси Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида бу сингари йирик тадбирни ташкил этиш имкониятига эга бўлмагани айтилмоқда. 2019 йилнинг 4 феврал куни Жидда шаҳрида Инвестиция саммити ташкил этилиб, Россия-Саудия тадбиркорлик кунлари (SAUDI RUSSIAN BUSINESS DAYS) деб номланиши маълум қилинган.
Инвестиция форуми Жиддадан ташқари муқаддас Макка шаҳрида ҳам ўтказилиши айтилган. Маълумотларга кўра, Россия томонидан ташкил этиладиган кўргазма Умра мавсуми доирасида ташкил этилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Мисрлик ёзувчи Анис Мансурнинг ота-она ҳақида ёзган энг гўзал сўзлари:
"Ота-онанг сени ташлаб кетганларидан сўнг афсусланасан. Чунки сен уларга бирор ёрдам ёки бирор нарса таклиф қилганингда, улар "ҳожати йўқ", "керак эмас қўявер" дейишарди, сен эса уларга ишонардинг, виждонингни тинчлантирар эдинг – ҳақиқатан отамга керак эмас, онам ҳеч нарса истамаяпти, деб ўйлардинг.
Оталарингиз ва оналарингиз "ҳеч нарса керак эмас" деганларида уларга ишонманг. Улар буни сизни ўйлаб, сизни ҳолатингизни инобатга олиб ёки сиздан ҳижолат бўлиб айтишади... Сиз улардан сўрамасдан, уларга такаллуфлик қилмасдан, улардан рухсат олмасдан беринг, ҳадя қилинг.
Кўпчилик одамлар алдангани каби сиз ҳам отангизнинг қарилигига алданманг. Онангизнинг ёши улуғлиги, ожизлиги ёки соддалиги сизни алдаб қўймасин. Чунки уларнинг ҳар бирининг ичида эркалатишга ва эътиборга муҳтож бўлган бир бола яшайди".
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ