Бугун бизга қайғули бир хабар келиб тушди – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий муфтийси Шайх Усмонхон Aлимов вафот этдилар.
Москва мусулмонлари диний бошқармаси ва ўз номимдан Шайх Усмонхон Aлимовнинг оилалари ва яқинларига ҳамда бутун Ўзбекистон умматига чуқур ҳамдардлик билдираман. Ўтганларни сўзлар билан орқага қайтариб бўлмайди. Лекин биз, мусулмонлар, “Биз, албатта, Aллоҳникимиз ва Унгагина қайтамиз”, деган ақийдадамиз (Бақара сураси, 156-оят).
Aлбатта, бу жуда оғир йўқотиш, Ўзбекистон халқи Шайх Усмонхон Aлимов эришган ютуқларни доимо ёдда сақлайди. Усмонхон Aлимов Исломнинг асл қадриятларини қайта тиклаш ва асраб-авайлашга катта ҳисса қўшди. Йиллар давомида у нафақат халқига, балки бутун мусулмонлар манфаати учун чин дилдан хизмат қилиб, муҳим лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва амалга оширга улкан ҳисса қўшди.
Қодир Аллоҳдан ҳурматли шайх Усмонхон Aлимовнинг руҳини қабул қилиб, ўз раҳматини ато этишини сўраймиз. Aллоҳ таоло марҳумнинг билиб-билмай гуноҳларни кечирсин, яхшиликларини қабул қилсин ва энг яхши мукофотлар ила мукофотласин, жаннати наъимда энг юқори даражаларни ато этсин.
Москва муфтийси Илдар Aляутдинов
Диний идора тасарруфидаги масжидларда фаолият юритиб келаётган имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойилар, "Хадичаи Кубро" мадрасаси муддарисалари 2025 йил 6 январь кунидан бошлаб 1 ой давом этадиган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида ташкил этилган 144 соатлик малака ошириш ўқувлари жараёнида 138 нафар соҳа ходимлари тингловчи сифатида малака оширди.
Навбатдаги малака ошириш ўқувлари 3 февралдан бошланиб, унда 129 нафар имом-хатиб ва имом ноиблар тингловчи сифатида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати