Бугун “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Миноваров ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоевлар ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида меҳмонларга Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Жамолиддин Алойдинов ва билим юрти мудири Абдулазиз Бобамирзаевлар ҳамроҳлик қилдилар.
Ташриф чоғида меҳмонлар билим юртида талабаларнинг билим олишлари учун ташкил этилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида талабалар билан яқиндан суҳбат ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Савол: Масжидимизда тут, олма каби мевали дарахтлар бор. Улар пишган пайтда, намозга келганлар улардан олиб ейишади. Шу иш жоизми?
Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Масжид ҳовлисидаги мевали дарахтлар вақф қилувчи ёки дарахт эккан шахс томонидан одамларнинг умумий фойдаланиши учун экилган бўлса, одамлар бу дарахтларнинг мевасини ейишлари мумкин. Аммо агар бу дарахтлар масжид даромади учун экилган бўлса, яъни эккан одам “шу дарахтнинг мевалари мана шу масжид учун даромад бўлсин” деган мақсадда эккан бўлса, ёки нима ниятда эккани маълум бўлмаса, бу ҳолатда уларни сотиб, пулини масжид эҳтиёжларига сарфлаш зарур бўлади. Шунинг учун, бу турдаги дарахтларнинг меваларини пулини тўламай ейиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.