Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Январ, 2025   |   8 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:24
Қуёш
07:49
Пешин
12:35
Аср
15:30
Шом
17:14
Хуфтон
18:33
Bismillah
08 Январ, 2025, 8 Ражаб, 1446

Гумон

1.06.2021   1518   4 min.
Гумон

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): «Гумондан четланинглар. Чунки гумон сўзларнинг энг ёлғонидир. Бировларнинг айбларини ахтарманглар. Ва сўзларига қулоқ тутманглар, яъни жосуслик қилманглар. Бирор нарсага фақат ўзингиз эга бўлишга ошиқманг. Ҳасад қилманг. Бир-бирингизга ғазаб қилманг. Ҳамда орқа ўгириб муносабатларни бузманг. Эй Аллоҳнинг бандалари, сизларга буюрилганидек биродар бўлинглар». 

Ушбу ҳадиси шариф жуда ҳам зарур бўлган фойдалар ва одобларни ўз ичига олган.

1-Гумон. Бу ердаги гумон билан қилинадиган амаллардан огоҳлантириш, ижтиҳод ўрни ва шаръий ҳукмлар манбаси бўлган гумондан қайтариш эмасдир. Ижтиҳодий гумон бу шаръий далиллардан бир ҳукмни яхшилаб тушунишдир. Қайтарилаётган гунон эса мусулмон ҳақида далилсиз ёмон ўйлаш ёки у билан бирор кишига зарар бериб қўйиши мумкин бўлган гумондир. Бунга далил сифатида:

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир..» Ҳужурот сураси, 12 оят.

 Сўзларнинг энг ёлғони деб сифатланган гумон ҳақида мушкуллик юзага келди. Шу билан бирга гумонга суянмай атайин айтилган ёлғон, гумонга суяниб айтилган ёлғондан кўра ёмонроқдир.  Соҳибини у сабабидан залолатга кетиши кўпроқдир. Унинг насфга қолдирган изи атайлаб айтилган ёлғоннинг изидан каттароқдир. Шкнингдек, одамлар орасида қолдирадиган изи ҳам каттадир.

2-Бировнинг айбини аҳтариш ва жосуслик қилиш. Гумон қилишдан огоҳлантиришдан сўнг бу иккисининг зикр қилиниши жуда ҳам ўринлидир. Чунки гумон қилувчи айтадики: "Ҳақиқатни билиш учун текширяпман", деб, у одамга ҳам "Жосуслик қилма" дейилади.   Жосуслик қилишликдан фақат бирор кишини ҳалокатдан қутқариб қоладиган ҳолат бўлсагина қайтарилмайди. Масалан бирор ишончли киши бир кишини фалончи зулм қилиб ўлдирмоқчи деса бу ҳолатда шариат уни қидириб, жосуслик қилишга руҳсат беради.

3-бирор нарсани фақат ўзиники бўлишга ошиқиш. Масалан савдо сотиқ ишларида кузатиладиган ҳолатлар каби.

4-бир-бирингизга ҳасад қилманг. Ҳадиснинг зоҳири икки киши тарафидан баравар содир бўладиган ҳасаддан наҳий қилмоқда. Лекин бу наҳий икки ва ундан кишини ўзи билан чекланиб қолмайди. Гарчи бир киши ҳасад қилса ҳам бу мазаммат қилинади,  уни қилишдан қайтарилади. Фарқи йўқ, ҳасаднинг сабаби бировга берилган неъматни ёмон кўриш бўладими, ёки ўша неъматни ҳасадчига ўтиб қолишини хоҳлаш бўладими  баробар. Ўша нарсага эришадими йўқми бу ҳам тенг. Агар бу мақсадга эришиш учун ҳаракат қилса боғий бўлади. Агар ожизлиги учун ҳаракат қилмаса бу гуноҳ бўлади. Агар тақво қилиб ҳаракат қиламаса, узр бўлади. Чунки у нафсидаги ёмон руҳий ҳолатини даф қилолмайди. Унга нафсига қарши курашиши етарли бўлади.

“Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайди. Улар: хасад, бадгумонлик ва иримдир. Шу нарсалардан қутулиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз зулмга ўтманг. Гумону шубҳа қилсангиз, уни хақиқат ҳисоб қилиб унга асосан иш тутманг. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳга таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этаверинг!”.

5-Бир-бирингизга ғазаб қилманг. Буни ҳам икки киши тарафидан содир бўлиши шарт эмас. Аллоҳ таолодан бошқаси учун ғазабланиш мазаммат қилинган ишлардандир. Аммо бир кишига Аллоҳга исён қилаётгани учун ғазаб қилиш вожиб ва бунга савоб ҳам олади.

6-бир-биридан орқа ўгириш бу, бир кишига душманлиги учун, ҳақорат қилгани учун, ёрдам бермагани учун, ўзбошимчалик қилгани учун, тортишиб қолгани учун ёки салом бермагани учун орқа ўгиришдир.

7-Аллоҳнинг бандалари биродар бўлинглар. Яъни қондош ака-укалардек бўлинглар. Бу буйруқ шафқат, раҳмат, муҳаббат, ҳамдарлик каби биродарлик талаб қиладиган барча яхши ҳислатларни ўз ичига олган. Сизлар Аллоҳ таолога Банда бўлишликда баробарсиз ва бир миллат қилингансиз. Ва кимнинг иши мана шундай бўлса, ундан инкор қилинадиган ишлар содир бўлмаган бўлади. Улар ҳудди қондош ака-укалардек бўлишлари вожиб бўлади.

 

 

“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси мудири Ф.Хомидов

Мақолалар
Бошқа мақолалар

"Ли ийлафи қурайш" сураси

8.01.2025   584   2 min.

"Ли ийлафи қурайш" сураси, Қурайш қабиласига берилган неъматларга урғу беради. 

Бу суранинг нозил бўлиши сабабини ўрганганда, Аллоҳдан янада қўрқиш ҳисси пайдо бўлади. Бу сура ҳаётдаги муҳим муаммолардан бири - неъматга одатланиб, уни қадрсизлантириш ҳақидадир.
Аллоҳ қурайшликларни икки мавсум - қиш ва ёздаги савдо сафарлари орқали тирикчиликларининг яхши кетишига одатланиб қолганликлари, лекин улар бу неъматларнинг ҳақиқий Эгасини тан олиб, шукр қилмаганларини айтади.

Жоҳилият даврида Қурайш қабиласи фақирлик ва очарчиликда яшаган, ҳаётлари жуда ночор ва қийин бўлган. Ҳаттоки, қашшоқлик кучайганида, баъзилар ўз оиласини олиб, “хубо” деб аталган жойга боришар ва ўша ерда очликдан ҳаммаси ҳалок бўлгунига қадар қолишарди. Бу одат жоҳилият даврида “иътифар” деб номланар эди. 
Макканинг катта тожирларидан бўлган Ҳошим ибн Абдуманофга бир куни Бани Маҳзум қабиласининг барча аъзолари жуда қаттиқ очликда қолиб, ҳалок бўлиш арафасида экани ҳақидаги хабар етади. У Аллоҳнинг байти Каъбанинг хизматида турган одамларнинг шундай қашшоқлик ва ўта жоҳилона аҳволда эканликларидан ўкинди ва қаттиқ ғазабланди.

Шу сабабдан Ҳошим ибн Абдуманоф бу ёмон одатни ўзгартиришга қарор қилди ва қуйидагиларни амалга оширди:
– Сизлар Аллоҳнинг байтини хизматида бўлатуриб бутун арабларга ўзингизни шарманда қиладиган ёмон одатларни жорий қилгансизлар, деди ва бир қабилани бир нечта уруғларга бўлиб ташлади. Ҳар бир уруғдаги бой кишилардан ўз қариндошлари билан мол-мулкини тенг бўлишишни талаб қилди. Шундай қилиб, камбағал ҳам бой билан тенг бўлди.
Шундан кейин у Қурайш қабиласига тижорат усулларини ўргатди ва уларни йилда икки марта тижорат сафарига чиқиш йўлларини белгилаб берди. Ёзда мева-сабзавотлар савдоси учун Шомга, қишда эса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси учун Яманга сафарларини ташкил қилди.

Шундай қилиб, Шом ва Яманнинг баракаси Маккага олиб келинди ва қурайшликларнинг иқтисодий ҳолати яхшиланди. Шу билан бирга, “иътифар” одати ҳам йўқ бўлди. Бироқ, вақт ўтиши билан Қурайш қабиласи Аллоҳнинг бу неъматларига шукр қилиш ўрнига, уларга одатланиб қолди ва неъматни қадрламай қўйди. Неъматга ношукурлик қилиш – бу унга одатланиб, уни неъмат деб билмасликдир.
Қурайш қабиласи Аллоҳ томонидан туширилган неъматларга одатланиб, уни қадрсизлантиргани учун Аллоҳ уларга бу сурани туширди: "Мана шу Байт (Каъба)нинг Парвардигорига (шукрона учун) ибодат қилсинлар. Зеро, У уларни очликдан (қутқариб) тўйдирди ва хавфу хатардан омон қилди".

Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ