Reuters агентлигининг хабар беришича, шаҳар марказида жойлашган Таксим диний маскани қурилиши 2017 йил февралда бошланган эди.
Эрдўғон масжиднинг очилиш маросимида иштирок этар экан, ушбу воқеа турклар учун унутилмас кун бўлишини айтди ва у халқи билан бирга жума намозини адо этди.
Мамлакат расмийлари Twitter саҳифасида 1994 йил Эрдўғон Истанбул ҳокими бўлганида олинган видеони намойиш қилган. Ўшанда у бино тепасида туриб, масжид қураман деганди. Қолаверса, лойиҳа тарафдорлари шаҳар марказида мусулмонлар учун ибодат жойлари етарли эмаслигини таъкидлашган.
ЎзА
Ушбу мақолаларда халқимиз 30 йилдан кўп кутган, мамлакатимиз футболи тарихида янги саҳифа очган кун эътироф этилган. Аниқроғи, футбол бўйича Жаҳон чемпионати Осиё қитъаси 3-саралаш босқичи 9-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Бирлашган Араб Амирликлари термасига қарши ўйинда 0:0 ҳисобидаги дурангга эришиб, илк бор Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритгани таъкидланган.
Муаллифлар жаҳон чемпионатига чиқиш улкан муваффақият сифатида нафақат футболчилар, балки мураббийлар ва федерациянинг ҳам ютуғи эканига урғу берган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА