Ўзбекистон Саудия Арабистонига заъфарон савдосини йўлга қўйиши ҳақида хабар берган эдик. Бу савдо алоқалари кундан-кунга ривожланиб бормоқда жумладан, Ўзбекистон элчиси Улуғбек Мақсудов миллий маҳсулотларни Саудия бозорига экспортини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун Саудия Арабистонининг “Edweiat” компанияси раиси Сулаймон Ас-Самарий билан учрашди.
Мамлакатимиз элчихонаси маълумотига кўра, “Edweiat” компанияси подшоҳликда табиий ва органик маҳсулотлар савдоси билан шуғулланади. Компания раҳбари Сулаймон Ас-Самарий эса Ўзбекистонда “Меҳригиё” бренди остида гиёҳлар ва табиий ўсимликлардан тайёрланган турли маҳсулотларни Саудия Арабистонидаги дилери этиб тайинланган.
“Меҳригиё” компанияси маҳсулотларига катта қизиқиш билан қараши бежиз эмаслигини Ас-Самарий таъкидлаб: “Компания кичик корхона шаклида ташкил етилган бўлиб, сўнг фитотерапия ва муқобил тиббиёт соҳаси мутахассислари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, замонавий фармацевтика ва қадимий Шарқ табобатининг илмий ютуқларини ўзида мужассам қилган. Ҳозирда ушбу бренд Ўзбекистоннинг ички бозорида ҳамда чет давлатларда саломатлик ва гўзаллик учун илғор маҳсулотларни тақдим этишга муваффақ бўлмоқда”, - деди у.
Мазкур соҳада Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилаётганидан Саудиялик ишбилармон мамнун эканини ва у мамлакатимизга ташрифи давомида маҳсулот тайёрлаш жараёнини яқиндан кузатганини айтган. Мулоқотда дастлабки босқичда Ар-Риёд шаҳрида “Меҳригиё” маҳсулотлари савдоси учун махсус дўкон ташкил этилиши ва унинг очилиш маросимини ўзбек бренди асосчилари иштирокида ўтказилишини маълум қилган.
azon.uz
Бугун, 25 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари юртимизнинг турли ҳудудларидан келган фуқароларни қабул қилиб, муаммо, арз ва таклифларини тингладилар.
Қабул жараёнида Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан келган фуқароларнинг масжидлар ҳолати, оилавий масалалар, диний таълим, ҳаж-умра ҳамда моддий ёрдам олиш юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.
Жумладан, оилавий муносабатларда келганларга муаммолар ечими бўйича маслаҳатлар, шаръий масалалар ечими юзасидан тавсиялар ва моддий ёрдам сўраганларга белгиланган тартибда кўмак берилди. Айрим масалалар бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш учун Идора бўлимларига тегишли вазифалар юкланди.
Дарҳақиқат, бировнинг дардини енгиллатиш, унинг ташвишлари осонгина бартараф этилишига ҳисса қўшиш – савоби улуғ амал. Чунончи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “... Ким биродарининг ҳожатини раво қилса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким бир мусулмоннинг ташвишни аритса, Аллоҳ унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Мана шундай қабул жараёнлари мамлакатимиздаги барча жоме масжидларда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати