Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
05 Август, 2025   |   11 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:50
Қуёш
05:22
Пешин
12:34
Аср
17:29
Шом
19:39
Хуфтон
21:04
Bismillah
05 Август, 2025, 11 Сафар, 1447

Хабарчи қушни биласизми?

24.03.2021   2821   2 min.
Хабарчи қушни биласизми?

Қадимда хабарни бир мамлакатдан бошқа мамлакатга чопарлар олиб боришган.  Ўз даврида чопарлар хар хил турдаги хабар ва маълумотларни от, туя каби уловлар орқали амалга оширганлар.  Кейинчалик техника ривожланиш натижасида поезд, машина, самолётлар орқали инсонларга хабарлар етказилган. Орадан вақт ўтиб хабарлар телефонлар, телеграммалар орқали инсонларга етказилди.

Ҳозирги кунларда интернет орқали янгидан янги хабарлар тез ва осон етказилмоқда. Зеро, интернет инсонларга бутун дунё бўйлаб хабар ва маълумотларни етказиш учун яратилган. Буни интернет деган сўзнинг маъносидан билиб олиш ҳам мумкин. Интернет сўзи аслида хорижий сўзларнинг қисқартма шаклидан ясалган бўлиб, у “халқаро хабарлар тўри ёки халқаро маълумотлар тўри“, деган маънони англатади.

Қадимда хабарлар қушлар орқали етказилган ва олинган. Қадимда хабарчи қушлардан бири ҳудҳуд ҳисобланади.

Ҳудҳуд қандай қуш?

Ҳудҳуд қушнинг арабча номидир. Унинг ўзбекча атамаси попишак, сассиқпопушакдир. Бу ҳақда “ Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да: “Ҳудҳуд (арабча)- попишак, сассиқ попушак ” дейилади.

Маълумотларга қараганда, Ҳуд-ҳуд-Кўкқарғасимонлар туркумига мансуб қуш. У мамлакатимизнинг дашт, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида учрайди.  Бошида тожи (попуги) бор бўлиб, пати оқ-қора йўл-йўл, сарғиш жигар ранг бўлади.

Ҳудҳуд қушининг хабарчи эканлиги ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади: “У (Сулаймон пайғамбар) қушларни кўздан кечириб: “ Нега мен ҳудҳудни кўрмаяпман. Балки у (берухсат) ғойиб бўлувчилардандир?!  Албатта,  уни қаттиқ азоб билан азобларман ё сўйиб юборурман ёки менга узрини баён қилиб аниқ ҳужжат келтирур” деди. Сўнг узоқ вақт қолмай (ҳудҳуд келиб) деди: “Мен сен огоҳ бўлмаган нарсалардан огоҳ бўлдим ва сенга Сабо шаҳридан ишончли хабар келтирдим”  (Намл сураси, 20-22-оятлар).

Ҳудҳуд Сулаймон алайҳиссалмо ёзган мактубларини Сабо шаҳрига элтади. Мактубда ёзилганлар тўғрисида Қуръони каримда: (Ҳудҳуд мактубни олиб келиб малика Билқис олдига ташлагач) у деди: «(Эй, зодагонлар!) Ҳақиқатан менга шарафли бир мактуб ташланди. Албатта, у Сулаймондандир ва у (мактуб-да): «Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ номи билан. Сизлар Менга катталик қилмай ҳузуримга итоатли ҳолингизда келингиз!» (деб ёзилган)  (Намл сураси, 29-31-оятлар) дейилади. Сулаймон пайғамбарнинг бу хабарини Ҳудҳуд бир зумда Сабо мамлакатининг маликаси Билқисга етказади. Ҳудҳуднинг Сулаймон пайғамбар хабарини етказиши бугунги кундаги интернет ёки телефондан “смс” ташлашга қиёс қилиш мумкин. 

Руҳиддин Акбаров,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қашқадарё вилоятдаги вакиллик ходими

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Мақолалар

313 та ҳаётий зийнат қоидалари (1-қисм)

04.08.2025   956   9 min.
313 та ҳаётий зийнат қоидалари (1-қисм)

 313 та ҳаётий зийнат қоидалари

ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар: 

       

             (1-қисм)
 

                 “ИНТИЗОМ – ҒАЛАБАНИНГ КАЛИТИ

 

КАЛОМУЛЛОҲНИНГ ОЯТИ КАРИМАЛАРИДА

ХУДОИМ ТАОЛО МАРҲАМАТ ҚИЛАДИ:

 

  1. «Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир» (Наҳл сураси 16/18 оят).

 

 

ЖАНОБИ ПАЙҒАМБАРИМИЗ

РАСУЛУЛЛОҲ САЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ

МЕҲР-МУРУВВАТ ТАРИҚАСИДА МАРҲАМАТ ҚИЛАДИЛАР:

 

  • «Икки неъмат борки, кўпчилик инсонлар унинг қадрига етмайдилар. Улар

сиҳат-саломатлик

ва хотиржамликдир» (Имом Бухорий ривоятлари);

 

  •    «Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат билинг:

кексалигингиздан олдин ёшлигингизни,

бетоблигингиздан олдин саломатлигингизни,

фақирлигингиздан олдин бойлигингизни,

бандлигингиздан олдин бўш вақтингизни,

ўлимингиздан олдин тириклигингизни!» (Имом Ҳоким ривоятлари).

 

 

  • З И Й Н А Т(безак, пардоз; безатиш):  

1) Зеб, чирой бериш учун хизмат қилувчи...; безак.

2) Ҳусн, кўрк берувчи нарса; кўрк; иззат-ҳурмат.

                             (“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” 1/234).

 

Улуғ аждодларимиздан давом этиб келаётган дуру гавҳар ривоятлари ва ноёб ҳикматлари,

буюк ота-боболаримиздан эшитиб келинаётган тилло билан тенг панд-насиҳатлари ва бетакрор ҳикоялари,

меҳрибон ота-оналаримиздан ўрганиб келинаётган гавҳар ўгитлари ва мислсиз сўзлари,

элимиз таниган ва халқимиз тан олган устозларимиздан таълим олиб келинаётган зар тушунчалари ва бебаҳо илмлари,

жаннатмакон юртимиз – муқаддас Ватанимиз таълим масканларида таралаётган дурдан аъло фанлар ва беқиёс билимлар,

бугунги кунда ва доим керак бўладиган ҳаётий масалалар, долзарб мавзулар, қизиқарли маълумотлар ҳамда халқимиз орасида эътироф этилган мезонлар

дан

  1. Қуръони карим ояти карималари,
  2. Жаноби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муборак ҳадиси шарифлари,
  3. динимиз асослари,
  4. шариатимиз ҳукмлари,
  5. шарқона одобларимиз,
  6. мазҳабимиз меъёрлари,
  7. жамиятшунослик алоқалари,
  8. одамгарчилик муносабатлари,
  9. инсоний туйғулар,
  10. руҳшунослик сир-асрорлари,
  11. юртимиз урф-одатлари,
  12. ўзбекчилик қоидалари,
  13. маданиятимиз ахлоқлари,
  14. инсоний ақл ва ахлоқий нормалар,
  15. доно мақолларимиз,
  16. миллий анъаналаримиз,
  17. диний қадриятларимиз,
  18. халқимиз онг-тафаккури,
  19. миллатимиз менталитети,
  20. анъанавий фалсафаси,
  21. ўзбек халқининг илғор қадриятлари,
  22. улуғларимиз ҳикматлари,
  23. доно халқимиз дунёқараши,
  24. мусулмончилигимиз кўрсатмалари

 

а с о с    в а    н е г и з л а р и д а

 

улуғ  устозларимиз – табаррук  уламоларимиз  кенг,  чуқур  ва  унумли истифода  этиб, кундалик ҳаётга доир ниҳоятда фойдали маслаҳат, керакли тавсия ҳамда энг муҳим одобларидан намуна шаклида батафсил тақдим этган

313 та ҳаётий ЗИЙНАТ қоидалари

ни

УЛУҒ  УСТОЗ  УЛАМОЛАРИМИЗ  баён  қилиб  берганлар:

 

 

Уларнинг ҳар бири

халқимизнинг асрлар давомида

кундалик ҳаётларида шаклланган  

етти (7) та

1) оилавий,

2) ижтимоий,

3) маънавий,

4) илмий,

5) иқтисодий,

6) маданий,

7) психологик

мавзудаги

ЭНГ  АСОСИЙ  қадриятни  акс  эттирган  ҲИКМАТЛАРИДИР !

 

  1. Кечанинг зийнати – ой.
  2. Осмоннинг зийнати – юлдуз.
  3. Кундузнинг зийнати – қуёш.
  4. Осмоннинг зийнати – булут.
  5. Қишнинг зийнати – қор.
  6. Баҳорнинг зийнати – ёмғир.
  7. Ёзнинг зийнати – мева-чева.
  8. Кузнинг зийнати – совуқ.
  9. Таомнинг зийнати – нон.
  10. Дастурхоннинг зийнати – овқат.
  11. Ширинликлар зийнати – асал.
  12. Ичимликлар зийнати – сув.
  13. Ризқнинг зийнати – қониқиш.
  14. Инсоннинг зийнати – ақл.
  15. Ақлнинг зийнати – фаросат.
  16. Беморнинг зийнати – сабр.
  17. Умрнинг зийнати – савобли ишлар.
  18. Инсонпарварликнинг зийнати – меҳр.
  19. Тўйларнинг зийнати – ёши улуғлар.
  20. Қўшничилик зийнати – таом улашишлик.
  21. Маҳалланинг зийнати – сокинлик.
  22. Хонанинг зийнати – саранжомлик.
  23. Уйнинг зийнати – озодалик.
  24. Ҳовлининг зийнати – гул.
  25. Қариндошчилик зийнати – борди-келдичилик.
  26. Қуда-андачилик зийнати – меҳр-оқибат.
  27. Эр-хотинлик зийнати – меҳр-муҳаббат.
  28. Оиланинг зийнати – ота-она.
  29. Чақалоқнинг зийнати – ўзи.
  30. Боланинг зийнати – одоб.
  31. Йигитларнинг зийнати – жасурлик.
  32. Қизларнинг зийнати – ибо-ҳаё.
  33. Аёлнинг зийнати – ожизлиги.
  34. Яхши ўғилнинг зийнати – ота-онага хизмат.
  35. Яхши қизнинг зийнати – оиласига гап юқтирмаслик.
  36. Урф-одатларнинг зийнати – давомийлик.
  37. Меҳмондўстнинг зийнати – кўнгликенглик.
  38. Муносабатнинг зийнати – ҳурмат.
  39. Камтарликнинг зийнати – оддийлик.
  40. Талабанинг зийнати – қизиқувчанлик.
  41. Ёзувнинг зийнати – бехатолиги.
  42. Дўстликнинг зийнати – содиқлик.
  43. Китобнинг зийнати – мазмуни.
  44. Кибрнинг зийнати – қабр.
  45. Ўлимнинг зийнати – жаноза.
  46. Қабристоннинг зийнати – экилган ўсимликлар.
  47. Гапнинг зийнати – қисқалик.
  48. Табрикнинг зийнати – самимийлик.
  49. Ғалабанинг зийнати – хурсандчилик.
  50. Ғолибнинг зийнати – тиришқоқлик.
  51. Либоснинг зийнати – дид.
  52. Улуғликнинг зийнати – оддийлик.
  53. Улуғларнинг зийнати – камтарлик.
  54. Болаликнинг зийнати – беғуборлик.
  55. Йўлнинг зийнати – тартиб-интизом.
  56. Тинчликнинг зийнати – хотиржамлик.
  57. Хотиржамликнинг зийнати – тинчлик.
  58. Ишхонанинг зийнати – адолатли раҳбар.
  59. Бозорнинг зийнати – мўл-кўллик.
  60. Шаҳарнинг зийнати – кўркамлик.
  61. Қишлоқнинг зийнати – табиийлик.
  62. Саройнинг зийнати – шоҳ.
  63. Суҳбатнинг зийнати – дилкашлик.
  64. Ватанпарварликнинг зийнати – фидойилик.
  65. Ишнинг зийнати – натижа.
  66. Қариликнинг зийнати – оғирлик.
  67. Катталарнинг зийнати – кичикларга иззати.
  68. Таҳоратнинг зийнати – мукаммаллик.
  69. Азоннинг зийнати – хуш овоз.
  70. Намознинг ички зийнати – ҳаммасини ўз жойига қўйишлик.
  71. Намознинг ташқи зийнати – зикр, тиловати Қуръон, дуо.
  72. Рўзанинг зийнати – сабр.
  73. Умранинг зийнати – адо этишлик.
  74. Ҳажнинг зийнати – ўзи бажаришлик.
  75. Ибодатнинг зийнати – ўз вақтида адо этишлик.
  76. Дуонинг зийнати – чин ихлос.
  77. ЗИЙНАТЛАР ЗИЙНАТИ – ОДДИЙЛИК.
  78. Одоб – мўмин-мусулмоннинг зийнати.
  79. Ота-онага эҳтиром – ақлли фарзанднинг зийнати.
  80. Катталарга ҳурмат – доно инсоннинг зийнати.
  81. Кичикларга иззат – улуғларнинг зийнати.
  82. Ширинсўзлик – муомаланинг зийнати.
  83. Камтарлик – олимнинг зийнати.
  84. Итоаткорлик – яхши ходимнинг зийнати.
  85. Дуо қилишлик – ибодатнинг зийнати.
  86. Аҳил-иноқлик – яхши оиланинг зийнати.
  87. Табассум – яхши келиннинг зийнати.
  88. Мардлик – яхши куёвнинг зийнати.
  89. Виқорлик – яхши эрнинг зийнати.
  90. Бўйсунишлик – яхши хотиннинг зийнати.
  91. Қатъийлик – яхши эркак кишининг зийнати.
  92. Ҳаё-иффат – яхши аёл кишининг зийнати.
  93. Поклик – мусулмон аёлининг зийнати.
  94. Меҳрибонлик – яхши қайнонанинг зийнати.
  95. Вазминлик – яхши қайнотанинг зийнати.
  96. Ҳалимлик – илмнинг зийнати.
  97. Хокисорлик – таълим олувчининг зийнати.
  98. Қўлиочиқлик – камбағалнинг зийнати.
  99. Шукр – неъматнинг зийнати.
  100. Хушмуомалалик – жамоатнинг зийнати.

 

                                                                                         (Давоми бор...)

Иброҳим домла Иномов

 

 

Ибратли ҳикоялар