Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
09 Июл, 2025   |   14 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:16
Қуёш
04:58
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:37
Bismillah
09 Июл, 2025, 14 Муҳаррам, 1447

Хушхабар: Чекка ҳудудда “Абдураҳмон ҳожи ота” номли янги жоме масжид ўз фаолиятини бошлади

19.02.2021   2074   1 min.
Хушхабар: Чекка ҳудудда “Абдураҳмон ҳожи ота” номли янги жоме масжид ўз фаолиятини бошлади

Кеча, 18 февраль куни Адлия вазирлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Сариосиё тумани “Нурафшон” маҳалласида жойлашган “Абдураҳмон ҳожи ота” жоме масжидини рўйхатдан ўтказиб, бу тўғридаги гувоҳномани масжид ходимларига топширди. Шу билан юртимиздаги жоме масжидлар сони 2082 тага етди.

2020 йил 26 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида янги қурилган “Абдураҳмон ҳожи ота” жоме масжиди билан яқиндан танишган эдилар.

Маълумот учун, “Абдураҳмон ҳожи ота” жоме масжиди қурилиши маҳаллий аҳоли талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 2017 йилда бошланиб, 2020 йил март ойида якунланган эди. Масжиднинг ер майдони 10 сотих бўлиб, бино миллий андозалар ва замонавий талаблар асосида кенг ва ёруғ қилиб қурилган. Жоме масжид сиғими 1000 нафар намозхонга мўлжалланган бўлиб, саховатпеша инсонлар кўмаги ва ҳашар йўли билан бунёд этилди.

Ушбу жоме масжидни мўмин-мусулмонларга муборак айлашини Ҳақ таборака ва таолодан илтижо қилиб сўраймиз.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Мақолалар

Саловат айтганнинг даражаси

08.07.2025   2657   1 min.
Саловат айтганнинг даражаси

Алҳамдулиллаҳ, биз мўмин-мусулмонлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишга буюрилганмиз. Агар бир марта салавот айтсак, бизга Аллоҳ ўн марта раҳмат йўллайди, ўнта гуноҳимиз ўчирилади, мартабамиз ўн даража ортади.  
 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта раҳмат йўллайди. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади, мартабаси ўн даража кўтарилади” (Имом Аҳмад ривояти).  Манбаларда қисқа салавот сифатида қуйидаги салавот берилади:

اَللَّهُمَّ صل وَسَلِّمْ عَلَى نَبِيِّنَا مُحَمَّد


Алло́ҳумма солли васаллим ала́ набиййина́ Муҳаммад


Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга раҳмат ва салом йўллагин!” 

Руҳиддин Акбаров,

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Қашқадарё вилоят вакиллиги ходими

Ибратли ҳикоялар