Moody's халқаро рейтинг агентлиги Туркияда келгуси беш йил ичида ислом банкинги активлари ҳажми икки баравар ортишини тахмин қилмоқда.
Душанба куни агентлик эълон қилган ҳисоботда айтилишича, ўтган йили Туркияда ислом банкларининг умумий активлари 54 фоиз ортган. Уларнинг умумий банк активларидаги улуши ҳозирга келиб 7,2 фоизни ташкил этмоқда.
Таъкидланишича, Туркияда ислом банкинги тезкор ўсаётган бўлса-да, унинг ҳажми Форс кўрфази мамлакатлари ҳамкорлик кенгаши аъзолари билан таққосланса, анча кичиклиги аён бўлади: мазкур мамлакатларда умумий банклар активларидаги ислом банкинги активларининг улуши ўртача 40 фоизни ташкил этади.
“Ҳукуматнинг исломий молиялаштиришга эътиборининг ортиши мамлакатда исломий молийлаштириш сектори, хусусан, унда қатнашаётган банклар учун ижобий омилдир”, – дейилади ҳисоботда.
azon.uz
Китоб ҳадя қилиш – илм тарқатиш ва хайрли амалларнинг энг гўзал намунасидир.
Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази фонди янги ноёб асарлар билан бойиди.
“Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси устозлари томонидан Абдулмажид Жузжонийнинг “Ал-Важиз фи усулил ҳадис индал фуқоҳоил усулиййин вал муҳаддисин” асаридан 50 дона ҳадя қилинди.
Ушбу китоблар талабаларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва илмий савияларини оширишда муҳим ўрин тутади. Чунки асар Усулул ҳадис илмини ўрганишда бебаҳо манба ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати