Аввал хабар бериб ўтганимиздек, зиёрат туризм дастури доирасида покистонлик зиёратчиларнинг юртимизга ташрифи режалаштирилган эди. Куни кеча дастлабки зиёратчилар мамлакатимизга етиб келдилар.
Меҳмонлар, дастлаб, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, Усмон Мусҳафи, Бароқхон мадрасаси ва Қаффол Шоший зиёратгоҳлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, зиёрат дастури доирасида Қатағон қурбонлари хотира музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа шу каби диққатга сазовор масканларда бўлдилар.Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларнинг кейинги манзили Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги зиёратгоҳ ва қадамжолар.
Меҳмонларнинг ташрифи Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида "Real Dreams" туристик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.
Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси
Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсининг навбатдаги 62-давра тингловчилари ўқишни бошламоқда. Шу муносабат билан “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Аҳмадхон қори Рашидов тингловчилар билан учрашув ўтказди. Унда курснинг аҳамияти ва ўқув жараёни ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тингловчиларнинг фикрлари тингланиб, уларга тавсиялар берилди.
Маълумот учун:
- Қабул: ҳар шанба куни, соат 09:00 – 14:00;
- Тўлов: 3 ойлик курс учун 1 648 000 сўм;
- Рўйхатдан ўтгач, тингловчилар навбат билан ўқишга чақирилади.
Манзил:
Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй. (https://goo.gl/maps/Ng8xP1yVfJwJvB3e7)
Боғланиш учун:
71-227-23-47
Аллоҳ таоло барчамизга Қуръонни тўғри ва чиройли ўқишни, унинг ҳикматларидан баҳраманд бўлишни насиб қилсин!
11 та филиал
t.me/oliymahad