Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
02 Август, 2025   |   8 Сафар, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:46
Қуёш
05:19
Пешин
12:34
Аср
17:31
Шом
19:43
Хуфтон
21:09
Bismillah
02 Август, 2025, 8 Сафар, 1447

Зиёрат туризм: самарали ҳамкорлик натижалари

08.02.2021   1370   1 min.
Зиёрат туризм: самарали ҳамкорлик натижалари

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, зиёрат туризм дастури доирасида покистонлик зиёратчиларнинг юртимизга ташрифи режалаштирилган эди. Куни кеча дастлабки зиёратчилар мамлакатимизга етиб келдилар.

Меҳмонлар, дастлаб, Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасида бўлиб, Усмон Мусҳафи, Бароқхон мадрасаси ва Қаффол Шоший зиёратгоҳлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, зиёрат дастури доирасида Қатағон қурбонлари хотира музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва бошқа шу каби диққатга сазовор масканларда бўлдилар.Эслатиб ўтамиз, зиёратчиларнинг кейинги манзили Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларидаги зиёратгоҳ ва қадамжолар.

Меҳмонларнинг ташрифи Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамкорлигида "Real Dreams" туристик компанияси томонидан ташкил этилмоқда.

 

Дин ишлари бўйича қўмита

Ахборот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Чандиқ қолур, доғ қолур...

01.08.2025   4346   2 min.
Чандиқ қолур, доғ қолур...

Бир қишлоқда жаҳли тез чиқадиган, ўзини бошқа олмайдиган ўспирин йигит бор экан. Кунлардан бирида отаси унга ҳар гал жаҳли чиққанида бир мих олиб, уйнинг олдидаги дарахтга қоқишини айтди.


Ўғил шундай қила бошлади. Бир неча мих қоқилган дарахтни кўриб, йигитнинг унга раҳми келди. Ўзини бошқаришни, сабрли бўлишни ўрганди. Дарахтга мих қоқмай қўйди. Буни кўрган ота энди ўғлига қоқилган михларни суғуриб ташлашни буюрди. Ўғил отасининг айтганини бажарди.


Дарахтнинг яралари битиб, ўрнида чандиқлар пайдо бўлди. Ота ўғлига:


– Қара, ўғлим! Қоқилган ҳар бир мих бу дарахтни яралаган эди. Уларни суғуриб ташлаган тақдирингда ҳам, ўрни, чандиқлари қолди. Энди дарахтнинг ана шу жойлари мўртлашиб, қурт тушади ва уни емиради.


Ўғил бошини эгиб қолди. Ота сўзида давом этди:


– Бу-ку бир дарахт экан, Аллоҳ таоло азизу мукаррам қилиб яратган инсон зотининг қалб аталмиш дарахтига ҳам баъзан тил аталмиш болға билан сўз аталмиш михлар қоқилади. Гарчи кейин хатолар тан олиниб, узр сўралиб, у “мих”лар суғуриб олинса-да, ўрнида чандиғи, доғи қолади... Сен ўшандай михларни қоқишдан сақлан. Ўзингни идора қилишни, жаҳлингни жиловлашни ўрган!..


Дарҳақиқат, инсон қалби гўё нафис бир ойнага ўхшайди. У дарз кетса, кейин ҳеч қачон аслидагидек тикланмайди. Шундай экан, ҳар доим Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшаб муомила қилишни ўрганайлик ҳеч бўлмаса ҳаракат қилайлик. Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлдан адаштирмасин! Зеро, кўнгил – Яратганнинг назаргоҳидир.


Қудсий ҳадислардан бирида Аллоҳ таоло: “Мен сизларнинг на суратингизга  ва на чиройларингизга қарайман. Балки қалбларингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан”, деган. 

Акбаршоҳ Расулов

Ўзбекистон янгиликлари