Индонезиянинг Сулавеси оролида жойлашган Асмаул Ҳусна масжиди ёки 99 гумбаз масжиди минтақа рамзларидан бири ва диний туризм маркази ҳисобланади.
Жанубий Сулавеси вилояти Макасар шаҳрида жойлашган масжид сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган жойлардан бири ва шаҳарнинг рамзи ҳисобланади. Бу Сулавеси оролидаги энг катта мусулмон иншооти.
"Исломосфера" нашрига кўра, масжиднинг расмий номи Асмаул Ҳусна – "Аллоҳнинг энг буюк исмлари"га деб жаранглайди. 99 гумбаз Аллоҳнинг 99 исмининг рамзи ҳисобланади. Шу сабабли иморат 99 гумбазли масжид сифатида ҳам танилган. Унинг катталиги чеккаларидан марказга томон пасайиб борадиган кичиклари билан ўралган битта катта гумбаз тепасида жойлашган конусни ифодаловчи ўзгача архитектураси билан эътиборлидир. Бино дизайнидаги қизил, тўқ сариқ ва сариқ ранглар устувор бўлиб, бу Асмаул Ҳуснага жуда чирой беради. Архитектураси туфайли Индонезиядаги 10 та энг чиройли масжидлардан бири бўлиб, мамлакат ва хориждан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.
Бино лойиҳаси муаллифи ҳозирда Ғарбий Ява ҳокими вазифасини эгаллаб турган сиёсатчи ва архитектор Ридван Комил ҳисобланади. "Асмаул Ҳусна"дан ташқари Ридван Комил Бандунг шаҳридаги "Ал-иршод" масжиди, Макасардаги Nipah савдо маркази, Пекин Ислом маркази масжиди, Банда Ачеҳ шаҳридаги Цунами музейи ва бошқа биноларни лойиҳалаштирган.
Бу масжиднинг қурилиши анча қимматга тушди. Турли манбалардан олинган хабарларга кўра, унинг қурилишига 182 миллиард индонезия рупияси сарфланди. Бундан ташқари, унинг кўп гумбазли тузилиши мураккаблиги туфайли, ниҳоят 2017 йилда очилгунга қадар бинонинг қурилиши узоқ вақт давом этди.
Асосий бино 72 х 45 метр майдонни қамраб олган бўлиб, у ҳам намоз ўқиш, ҳам дам олиш маскани бўлган очиқ майдон билан ўралган. Асмаул Ҳусна масжиди 13 000 нафар намозхонларни ўз бағрига сиғдира олади. Унинг катта ҳажмига қарамай, у энергия тежамкор ҳисобланади, чунки унда табиий ёруғлик ва вентиляция қўлланилади.
Бино 3 қаватли бўлиб, унинг пастки қисми ертўладир. Унда таҳоратхона, жамғарма ва галерея офислари мавжуд. Биринчи қаватда эркаклар намозхонаси, денгиз кўринишини тақдим этувчи иккинчи қаватда эса аёллар намозни адо этадилар.
Масжид олдида хуфтон намозидан сўнг 30 дақиқага ёниб турадиган қўшимча ёритиш билан рақсга тушувчи фаввора бор.
Мечеть располагается на набережной. Она потрясающе выглядит на фоне закатного неба. Ночью здание подсвечивается. Его окружает престижный живой район с роскошной недвижимостью, жилыми комплексами, магазинами и торговыми центрами.
Масжид қирғоқбўйида жойлашган. У қуёш ботаётган осмон фонида ажойиб кўринади. Тунда бино қўшимча ёритилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
ҲАРОМ ОЙЛАРДА РЎЗА ТУТ!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, ҳаром (ой)ларида рўза тут, сўнгра тарк қил, деб уч бармоқларини букиб очиб кўрсатдилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
ҲАДИС ШАРҲИ
Уламолар ҳадисни бундай шарҳлайдилар: “Ушбу ҳаром ой (ашҳурул ҳурум)ларда рўза тутишга даъват этади ва уч кун рўза тутиб, уч кун қолдиришга ишора қилади. Ражаб ойи ҳам ҳаром ойлардан бири ҳисобланади”.
ҲАРОМ ОЙЛАРИ ТЎРТТАДИР
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир” (Тавба сураси, 36-оят).
БУ ОЙДА РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАНДАЙ РЎЗА ТУТАРДИЛАР?
Усмон ибн Ҳаким розияллоҳу анҳу айтади: “Саид ибн Зубайрдан ражаб ойида турганимизда бу ой рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик, деяётганини эшитганман” деди.
РАЖАБ ОЙИДА РЎЗА ТУТУВЧИЛАРГА ҚАСР ҚУРИЛАДИ
Абу Қилоба розияллоҳу анҳу айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор”.
БИР КУНЛИК РЎЗАНИНГ МУКОФОТИ
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир банда Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, ўша кунги рўзаси сабабли Аллоҳ унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик масофага узоқ қилади”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Термизий ривояти).
САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ
06 январь – душанба
Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:24
Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 17:12
ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?
Нияти: Холис Аллоҳ учун ражаб ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.
Даврон НУРМУҲАММАД