Чеченистон Республикаси туризм вазири ўринбосари Аҳмад Хазуев ва туризм ривожлантириш, дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш департаменти директори Мед Атиев, Чеченистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Хасан Ҳакимов раислигида, Ростов-Дон шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси консуллиги вакиллари Рустам Қўрғонбоев ва Хўжабахлил Асомовлар билан учрашди, хабар бермоқда «Чечня Сегодня» ахборот агентлиги.
- Кун тартибига сайёҳлик соҳасида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик, сайёҳлик оқимларининг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш мавзулари киритилди, шунингдек, жорий йилнинг февраль ойида Грозний шаҳрида "Ўзбекистонга зиёрат турлари" мавзусида бўлиб ўтадиган тақдимот маросимини ўтказиш масалалари кўриб чиқлди, - деди Чеченистон Республикаси туризм вазирлиги вакиллари.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу тур нафақат Шимолий Кавказ аҳолиси, балки бутун дунёдан келган меҳмонлар учун ҳам долзарб ва талабга эга бўлади. Чеченистон Республикасининг барча туроператорлари ва сайёҳлик агентларига "Ўзбекистонга зиёрат турлари" ҳақида маълумот берилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ ﷺ айтдилар:
"Албатта, Мусо (алайҳиссалом) ниҳоятда кучли ҳаё эгаси бўлиб, баданини доимо ёпиб юрадиган киши эди. У ҳаё қилгани учун ўз танасидан бирор жойини очиб юрмас эди. Бану Исроил орасида баъзи кимсалар уни камситиб: ‘У доимо ўз танасини яширади, бу – унинг бадани нуқсонли бўлгани учун шундай қилар. Балки у абрас (пес), ёки мояксиз (одар), ёки яна бирор балога учраганидандиръ, дейишди.
Аллоҳ таоло эса уларнинг бу гап-сўзларидан Мусони поклашни ирода қилди.
Бир куни Мусо алайҳиссалом чўмилгани борди. Кийимларини тош устига қўйиб, чўмилишга киришди. Сувдан чиқиб, кийимларини олиш учун тош олдига қайтганида, тош унинг кийимларини олиб қочди.
Мусо алайҳиссалом ҳассасини олди-да, тош ортидан қувди ва: "Эй тош, кийимимни қайтар! Эй тош, кийимимни қайтар!", дер эди.
У шу ҳолатда Бану Исроилнинг бир гуруҳига дуч келди. Улар Мусони кийимсиз ҳолда кўришди – Аллоҳ яратганлар ичида энг чиройли, энг соғлом бадан эгаси эканига гувоҳ бўлишди.
Аллоҳ таоло Мусони уларнинг гап-сўзларидан поклаб қўйди.
Тош тўхташи билан Мусо алайҳиссалом кийимларини олиб кийди-да, асоси билан тошни ура бошлади.
Пайғамбаримиз ﷺ айтдилар: "Аллоҳга қасамки, Мусо урган тошда уч, тўрт ёки бешта из қолди (яъни, урилган зарбалар изи қолди)."
Бу борада Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай деди: "Эй мўминлар! Мусога озор берганлар каби бўлманглар. Бас, Аллоҳ уни айбларидан поклади. Ва у Аллоҳнинг ҳузурида обрўли зот эди" (Аҳзоб сураси, 69-оят).