Саудия Арабистонида гувоҳлар томонидан ҳайрат билан кузатиладиган ғайриоддий ҳодиса кузатилди.
Жума кунининг биринчи соатида Каъба устида тўлин ой пайдо бўлди.
"Ой Каъба билан маҳаллий вақт билан соат 12 дан 43 дақиқаю 35 сония ўтганда тенглашди", - дея Жидда Астрономия уюшмаси президенти МажидАбу Захиранинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда IslamNews. – Ойнинг диски Ердан 381.125 км масофада 99.9% ёритилган бўлади".
Бутун дунё бўйлаб мусулмонлар беш маҳал намоз ўқишларини айнан Каъба йўналишида амалга оширадилар, шунинг учун жума кечаси хоҳлаганлар компас ёки кўрсатгичлар билан эмас, балки тўғридан-тўғри ойни мўлжал қилиб намоз ўқишлари мумкин бўлди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Шу йил январь ойининг биринчи ярмида юртимиздан умра зиёратини адо қилиш учун кетган 48 нафар ҳамюртимиз умра амалларини бажариб, юртимизга келди. Уларни Нукус халқаро аэропортидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний мадрасаси, имом-хатиблар, зиёратчиларнинг яқин қариндошлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олишди.
ؘ– Умра амалларини адо этишга улкан имконият ва қулайликларни ҳозирлаб берган муҳтарам Юртбошимиз ва мутасадди раҳбарларга ташаккур. Мадина ва Макка шаҳарларида зиёратчилар учун кўрсатилаётган хизматлар ҳаммаси кўнгилдагидек. Ҳамсафарларимиз ҳам миннатдор. Сафар давомида ибодат амалларини адо этиш чоғида юртимиз тинчлиги ва хотиржамлиги учун дуолар қилдик», – дейди зиёратчилардан бири.
Дарҳақиқат, барча мўмин-мусулмонлар катта савобларга эришиш ва гуноҳлардан покланишдан умид қилган ҳолда Умра ибодатини бажаришга интилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун мукаммал бажаринг”, – дейди. Шунингдек, умра амали учун катта мукофотлар ваъда қилинган. Пайғамбар алайҳиссалом ўз ҳадиси шарифда: “Умра (олдин қилинган) умрагача (бўлган) иккаласининг ўртасидаги (сағира гуноҳлар)га каффорот бўлади” (Имом Муслим ривояти).
Мирас АББАЗОВ,
Қорақалпоғистон мусулмонлари
қозиёти ходими