Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятининг аҳоли билан самимий мулоқоти кўплаб муаммоларни ҳал этишда муҳим омил бўлмоқда. Айниқса, фуқаролар қабули давомида ҳар бир мурожаат эътиборга олиниб, ўз ечимини топаётгани қувонарли ҳол.
Кеча, 14 январь куни Диний идора раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов навбатдаги фуқароларни қабул қилиб, мурожаат, арз ва таклифларини эшитди.
Қабул чоғида улар томонидан кўтарилган Рамазон ойига ҳозирлик, Қуръон курслари, имом-хатиблар фаолияти ва масжидлар, моддий ёрдам сингари масалалар тингланди. Мурожаатларни кўриб чиқиш учун Диний идора масъулларига тегишли вазифалар юкланиб, ижрога киришилди.
Бу каби қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жоме масжидларида ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати