Доғистонлик муслима аёл Марям Шарипова ғайриоддий қўғирчоқ кашф қилди. Уни “муслима” деб номлади. У ноёб “қобилият”ли бўлиб, кичкина дўстига исмини айтиб мурожаат қилади, Қуръон сураларини ўқийди, Аллоҳнинг гўзал исмларини айтади ва беш вақт намозни ўргатади.
Кашфиётчи ушбу қўғирчоқлар фарзандига ибодат қилиш ё Қуръон оятларини тўғри талаффуз қилишни ўргатолмайдиган оналарга ёрдамчи бўлишини маълум қилди, ҳозирда ҳар ой 100 тадан 150 тагача қўғирчоқ ишлаб чиқарилаётгани, кейинроқ 500 га етказиш режа қилинганини айтди.
Марям Шарипова: “Аввало, қўғирчоқлар орқали ўз қизалоқларим қалбига анъанавий халқ кийимларига бўлган муҳаббатни сингдирмоқчи эдим... Ҳозир, ишлар яхши кетмоқда. Қўғирчоқлар анчадан буён Европа, AҚШ ва Aвстралияда сотилмоқда. Келгусида Шимолий Кавказнинг барча тилларида гаплашадиган қўғирчоқларни ишлаб чиқаришни режалаштирганмиз”.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими
Аллоҳ таоло айтади: "Лекин Аллоҳ уларнинг отланишларини ёқтирмай, тутиб қолди", (Тавба сураси, 46-оят).
Аллоҳ сизни дин ишларига хизматчи қилиб олган бўлса, демак, қалбингизга қараб, рози бўлибди. Оддий бир инсон ўз ишларида уқувсиз кимсаларни ишлатгиси келмайди-ку, Аллоҳ ишлатади дейсизми?
Аллоҳнинг йўлидан узоқ бўлган одам борки, албатта, Аллоҳ унинг ичидан бохабарлиги учун рози бўлмаган. Машҳур одамларга ҳавас қилманг. Улар арзимаган ишлар билан машғуллар. Аллоҳ уларни яхши кўрганида, ўзига ходим қилиб олган бўларди.
Заррача савоб иш қилмаган миллиардерларга ҳавас билан қараманг. Аллоҳ уларни яхши кўрганида, улардан юз ўгирмаган бўларди.
"Расаилу минал Қуръан" асаридан