Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Феврал, 2025   |   14 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:01
Қуёш
07:21
Пешин
12:42
Аср
16:12
Шом
17:57
Хуфтон
19:11
Bismillah
13 Феврал, 2025, 14 Шаъбон, 1446

Хорижий экспертлар Бухоро ва Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳоким маслаҳатчиси лавозимига тайинланади

29.12.2021   1442   1 min.
Хорижий экспертлар Бухоро ва Самарқанд вилоятида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ҳоким маслаҳатчиси лавозимига тайинланади

Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ташкилий тузилмаси штатлари доирасида ҳокимнинг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони лойиҳаси эълон қилинди.
Uznews.uz хбарига кўра, шунингдек, мазкур ҳужжат билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг амалдаги ўринбосарлари сони доирасида зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозими ҳам жорий этилади.
Белгиланишича, ушбу ҳужжат лойиҳаси амалга оширилганда:
– Қўмита ташкилий тузилмасида 2020 йилда режали қисқартирилиши кутилаётган штат бирликлари ҳисобидан 9 та штат бирлигидан иборат алоҳида департамент ташкил этилади;
– Қўмита раисининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича ўринбосари ва департаментнинг асосий иш жойи “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг Самарқанд шаҳридаги биносида жойлаштирилади;
– Қўмита маблағлари ҳисобидан хизмат автомобилини сотиб олиш ва бюджет маблағлари ҳисобидан “Ипак йўли офиси” унитар корхонасининг биносини таъмирлаш учун маблағ ажратилади;
– ҳар ҳафтада Бухоро вилоятида хизмат сафарида бўлишини инобатга олиб, Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Бухоро шаҳрида тегишли хизмат шароитлари ташкил этилади;
– Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимининг зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича маслаҳатчиси лавозимига фақат хорижий экспертлар номзоди кўриб чиқилади;
– маслаҳатчининг ойлик маоши у билан тузилган шартномага мувофиқ белгиланади;
– Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари томонидан маслаҳатчи учун яшаш жойи ажратилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Умра ва Ҳаж зиёрати бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирилди

12.02.2025   1720   1 min.
Умра ва Ҳаж зиёрати бўйича тарқалган хабарларга муносабат билдирилди

Саудия Арабистони Қироллиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йилнинг декабр ойида 2025 йилдан бошлаб Умра ва Ҳаж амалларини бажариш учун келадиган барча зиёратчиларнинг менингит инфекциясига қарши эмаланганлик тўғрисидаги ҳужжати бўлиши шартлигини талаб қилувчи меъёрий ҳужжат чиқарган эди.


Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «Ҳаж ва Умра зиёратларига боришида менингитга қарши вакцина олиш керак дейилган қарор бекор қилинди, энди вакцина олмасдан Умрага борсангиз бўлади», деган мазмундаги хабарлар кенг тарқалмоқда.


Санепидқўмита ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.


Қайд этилишича, Саудия Арабистони Умра ва Ҳаж зиёратларига борувчиларда менингит касаллигига қарши эмланганлик ҳақида ҳужжат бўлиши зарурлигини расман бекор қилмаган.


Мамлакатимизга юқумли касалликларни четдан кириб келишини олдини олиш ва эпидемиологик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида зиёратчиларни менингитга қарши эмлаш тавсия этилади, дейилади расмий маълумотда. 

Хabar.uz