Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
24 Феврал, 2025   |   25 Шаъбон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:47
Қуёш
07:05
Пешин
12:41
Аср
16:24
Шом
18:11
Хуфтон
19:24
Bismillah
24 Феврал, 2025, 25 Шаъбон, 1446

Польша, Миср, Италия, Греция ва Ўзбекистон экспертлари Ислом маданиятининг Самарқанд архитектурасига қўшган ҳиссасини муҳокама қилишади

24.12.2020   1364   1 min.
Польша, Миср, Италия, Греция ва Ўзбекистон экспертлари Ислом маданиятининг Самарқанд архитектурасига қўшган ҳиссасини муҳокама қилишади

Бугун, 24 декабрь куни «Маданий меросни сақлаш - туризмни ривожлантириш йўлида муҳим омил» халқаро илмий-амалий симпозиуми бўлиб ўтади.
Uzbektourism.uz хабарига кўра, тадбир Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш институти, Самарқанд Давлат архитектура-қурилиш институти ва «Ипак йўли» туризм халқаро университети ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Симпозиумда таниқли олимлар, санъат арбоблари, археологлар ва халқаро университетлар профессорлари, Польша, Миср, Италия, Греция ва Ўзбекистоннинг маданият, архитектура ва дизайн соҳасидаги экспертлари иштирок этади.
Тадбирда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади:
Замонавий архитектурани ривожлантириш тенденциялари,
Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлаш;
Ислом маданиятининг Самарқанд архитектурасига қўшган ҳиссаси;
Ўзбек халқининг бой бадиий мероси, жаҳон санъати тарихидаги ўрни, ривожланиш босқичлари ҳамда халқаро ижодий ва илмий алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи замонавий тенденциялар, шунингдек, дунёдаги маданий меросни асраб-авайлаш йўлидаги интеллектуал туризм ва инновацион тенденциялар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Ўзбекистон янгиликлари
Бошқа мақолалар

Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади

20.02.2025   11735   1 min.
Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади

 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги  нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – муштарак тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар. 

 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди. 

 Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади Баҳрайнда исломий мулоқот йўналишида ўтаётган анжуман ҳамжиҳатликка хизмат қилади