Бугун, 1 ноябрь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида вакилларимиз иштирокидаги халқаро Қуръон мусобақаси бошланди.
Мазкур Қуръон мусобақасида Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Нематов ҳакам сифатида ва ушбу институт талабаси Сирожиддин қори Жалилов иштирокчи бўлиб қатнашмоқда.
Аллоҳ таоло ҳамюртларимизга муваффақият ва зафар ато этсин!
Ушбу линк орқали мусобақа жараёнини кузатиш мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=IX3ueMrEhkY
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.
Мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, ҳаж ва умра ибодатларини уюштириш ишлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, “Ҳаж – 2025” мавсуми ҳар жиҳатдан муваффақиятли ўтгани, мутасаддилар саъй-ҳаракати билан ҳожиларга юқори даражада шароит ва имкониятлар ҳозирлангани, ўзбекистонлик зиёратчилар тартиб-интизоми, одоб-ахлоқи билан барчага намуна бўлиб, рисолагидек тоату ибодат қилганлари эътироф этилди.
Учрашувда томонлар келгусида ҳам диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш каби масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган маърифий тадбирлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати