Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
08 Июл, 2025   |   13 Муҳаррам, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
03:15
Қуёш
04:58
Пешин
12:33
Аср
17:41
Шом
20:02
Хуфтон
21:37
Bismillah
08 Июл, 2025, 13 Муҳаррам, 1447

Унутилаётган суннатлар (19-суннат): Овқатни айбламаслик

23.11.2020   2681   1 min.
Унутилаётган суннатлар (19-суннат): Овқатни айбламаслик

 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон овқатни ёмонламаганлар, ёқтирсалар еганлар, ёқтирмасалар емаганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Ҳалол таом банда учун Аллоҳ таолонинг неъмати ҳисобланади. Ҳар бир неъмат учун банда Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Фақат нонкўр инсонгина шукр ўрнига таомни айблашга ўтади.

Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик.

Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!

Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Владивостокда маърифий суҳбатлар

08.07.2025   1430   1 min.
Владивостокда маърифий суҳбатлар

Россия Федерацияси ҳудудида вақтинча бўлиб турган фуқароларимиз билан доимий мулоқотни қўллаб-қувватлаб туриш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, маърифий суҳбатлар ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 29 июнь – 2  июль кунлари Ўзбекистон Республикаси делегацияси Владивосток шаҳрида хизмат сафарида бўлишди. Делегация таркибида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари О.Абдуллаев, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Асадов, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Бош консули М.Хайриддинов каби нуфузли вакиллар қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакили Иброҳимжон домла Иномов ҳам иштирок этди.
 

Сафар давомида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Владивосток шаҳридаги паспорт-виза хизматида, Владивосток, Хабаровск шаҳарларидаги ўзбек диаспораси раҳбарлари ва Приморск ўлкасидаги ўзбек диаспораси вакиллари, ўзбекистонлик талабалар, турли хизматларда фаолият кўрсатаётган мигрантлар билан, Владивостокдаги “Владторг” савдо компаниясида, Владивостокда ООО “Виктория” қурилиш фирмасида, Приморск ўлкасидаги “Доброфлот” балиқовлаш компанияси заводларида хизмат қилаётган ватандошларимиз билан самимий суҳбатлар ўтказилди.


“Миллий ва диний қадриятларимиз”, “Ақидада адашмайлик!”, “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоби”, “Исломда бағрикенглик”, “Исломда ватанпарварлик тушунчаси” каби мавзуларда ўтган суҳбатлардан юртдошларимиз керакли тушунчалар ҳосил қилиб, мамнун бўлишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Матбуот хизмати

Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар Владивостокда маърифий суҳбатлар
Дунё янгиликлари