Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Апрел, 2025   |   12 Шаввол, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
04:29
Қуёш
05:52
Пешин
12:29
Аср
17:03
Шом
19:01
Хуфтон
20:18
Bismillah
10 Апрел, 2025, 12 Шаввол, 1446

БАҚАРА СУРАСИ, 195 ОЯТ

12.11.2020   5035   1 min.
БАҚАРА СУРАСИ, 195 ОЯТ

وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَلَا تُلۡقُواْ بِأَيۡدِيكُمۡ إِلَى ٱلتَّهۡلُكَةِ وَأَحۡسِنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ١٩٥

195. Аллоҳ йўлида сарф қилинглар ва ўзларингизни ўз қўлларингиз билан ҳалокатга отманглар. Яхшилик қилинглар, Аллоҳ албатта яхшилик қилувчиларни севади.

Аллоҳ йўлидаги жанг учун ўз молидан сарф этмаслик ва бахиллик қилиш ўз-ўзини ҳалок қилиш билан баробардир. Шунинг учун Аллоҳ берган ризқ ва неъматларни Унинг ўзи буюрган йўлларга сарф қилиш лозим. Бир киши мол-давлат топсаю уни ҳаром-ҳариш ишларга, масалан, хамр ичиш, наша чекиш ёки зино қилиш кабиларга сарфласа, Парвардигорнинг неъматларига катта ношукрлик қилган бўлади, бу билан ўзини ҳалокатга отган саналади. Аллоҳ азза ва жалла барча инсонларни яхшилик қилишга, бир-бирларига эзгулик, хайрли, савобли ишлар йўлида кўмаклашишга буюради. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: "Эй умматларим, агар бир-бирларингизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтаришни тарк этсангиз, бошингизга шундай бало-офатлар келадики, у яхши-ёмонга баробар фожиа бўлади", деб огоҳлантирганлар. Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу: "Бақара сурасининг 195-ояти нафақа тўғрисида нозил бўлган", деган (Бухорий ривояти).

“Нафақа” сўзи луғатда «яхшиликка маблағ ажратиш» маъносини билдиради. Шариатда эса ўз қарамоғидаги кишини етарли кийим-бош, таом, маскан (уй), тозалик ва рўзғор анжомлари-ашёлари билан таъминлаш «нафақа» дейилади. Нафақа эр-хотинлик ва қариндошлик йўли билан вожиб бўлади.

Тафсири ирфон
Бошқа мақолалар

Илмли бўлмаса ҳам, пулдор бўлсин!

09.04.2025   2377   1 min.
Илмли бўлмаса ҳам, пулдор бўлсин!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Илм – инсониятни зулматдан нурга элтувчи бебаҳо неъмат. Толиби илмнинг Аллоҳ ҳузуридаги мартабаси ҳар қандай бойлик ва дунёвий неъматлардан юксак экани шубҳасиз. Ушбу сатрларни ёзишдан мақсад илмнинг қадрини баён қилиш эмас, балки юрагимни ларзага келтирган бир ҳақиқатни сиз билан ўртоқлашишдир.

Мадрасани битирган икки дўстим бор – ҳар жиҳатдан солиҳ, тақводор, ихлос билан илм талаб қилган йигитлар. Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларни никоҳга тарғиб қилган ҳадисларига лаббай деб, ҳаётдаги энг гўзал қадам – оилавий ҳаёт сари интилишди.

Ўзларига муносиб турмуш ўртоқ излашга киришганларида, мен ичимда шундай ўйладим: Ким ўз қизига мана шундай фазилатли йигитни орзу қилмайди? Ким солиҳ йигитга йўқ дея олади?”.

Лекин ҳаётнинг мезонлари бошқача экан.

Қизнинг ота-оналари аввало йигитнинг қалбини, имонини, тақвосини эмас, балки унинг моддий имкониятларини ўлчай бошлашди: Талаба йигит экан, қизимни қандай боқади? Қаерда яшайди? Машинаси борми?”.

Ҳа, бу дунё синов билан тўла… Фарзандининг тўкин ҳаётда яшашини истаган ота-онани ҳам тушунса бўлади, аммо улар ризқни берувчи Аллоҳ эканлигини унутишди. Улар толиби илм – дунёдаги энг афзал инсонлардан саналишини эсдан чиқардилар.

Бу синовдан қалблари эзилган дўстларимга далда бўлиш учун шуни айтмоқчиман: Сизлар рад этилмадингиз, Аллоҳ сизларга ҳали зоҳир бўлмаган бебаҳо маржонларини тайёрлаб қўйган. Балки сизлар учун бу кечикиш – Аллоҳнинг раҳмати, ҳаётингизга энг муносиб, энг гўзал инсонни олиб келиш учун битилган тақдир йўлидир. Унутманг, дунё синов, аммо ҳар бир синов ортида бир ҳикмат бор.


Фотиҳ МУРРИ