Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
01 Октябр, 2025   |   9 Рабиъус сони, 1447

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:02
Қуёш
06:20
Пешин
12:18
Аср
16:19
Шом
18:09
Хуфтон
19:21
Bismillah
01 Октябр, 2025, 9 Рабиъус сони, 1447

Йирик аллома Абдуссаттор Абу Ғудда вафот этди

23.10.2020   1909   1 min.
Йирик аллома Абдуссаттор Абу Ғудда вафот этди

Ҳалаблик аллома, шайх Абдуссаттор Абу Ғудда бугун (2020 йил 23 октябрь, ҳижрий 1442 йил 6 рабиул аввал куни) вафот этдилар.

Бу зот Ислом иқтисоди ва савдога доир илмларда кўплаб илмий тадқиқотлар ва мақолалар муаллифи эдилар. Шунингдек, ҳаётлари давомида турли фанларга оид илмий китоблар ёзганлар.
Бир қанча Исломий конференсиялар ва йиғинларнинг фаол аъзоси ҳам эдилар. Айниқса, машҳур "Кувайт Ислом фиқҳи энциклоаедияси"нинг ёзилишида узоқ йиллар илмий ҳамкорлик қилганлар.

Аллоҳ таоло барча эзгу амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, охиратларини обод қилсин! Фарзандлари ва шогирдларидан ўзларига ўхшаган буюк зотларни чиқишини таъминласин!

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар

Саломлашганда бажариладиган суннатлар

30.09.2025   932   2 min.
Саломлашганда бажариладиган суннатлар

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Энг аввал салом бериш.

Саҳобалар розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Энг яши амал қайси?” деб сўрашди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Таом улашишинг ҳамда таниган-танимаганингга салом беришинг”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир киши келди ва “Ассаламу алайкум”, деб салом берди. У зот унга жавоб қайтардилар ва “Ўнта”, дедилар. Кейин яна бир киши келиб, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ”, деди. У зот унга ҳам жавоб қайтардилар ва “Йигирмата”, дедилар. Сўнгра яна бир киши келди-да, “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ”, деди. У зот унга жавоб қайтаргач, Ўттизта, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

 

2. Кўришган киши билан хайрлашаётганда ҳам салом бериш.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: Сизлардан бирортангиз бир мажлисга келса, салом берсин, қайтмоқчи бўлса, яна салом берсин. Биринчи салом иккинчисидан ҳақли эмас (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти). Яъни, иккинчи саломнинг аҳамияти биринчиникидан кам эмас.

 

3. Табассум билан рўбарў бўлиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Яхши амалдан бирор нарсани арзимас санама, ҳатто биродаринг юзига очиқ чеҳра билан йўлиқишни ҳам” (Имом Муслим ривояти).

 

4. Икки қўл билан кўришиш

“Икки мусулмон бир-бирларига йўлиқиб, қўл бериб кўришар экан, улар ҳали ажралмай туриб, албатта, уларнинг гуноҳлари мағфират қилинади” (Имом Абу Довуд ривояти).

 

5. Гўзал сўз сўзлаш.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “одамларга ширинсўз бўлинг...” (Бақара сураси, 83-оят)

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Яхши сўз садақадир”, деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

 

Даврон НУРМУҲАММАД