Татаристон "ҳалол" маҳсулотлар экспортини 2024 йилга бориб камида икки баробарга ошириш ниятида. KazanFirst хабарига кўра, бу ҳақда Республика иқтисодиёт вазири муовини Олег Пелевин маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, дунёда ҳалол маҳсулотларни истеъмол қилишда барқарор тенденция кузатилмоқда.
"Бу ишлаб чиқарувчиларимиз маҳсулотлари экспортини ривожлантириш учун ажойиб имконият", - дейди Пелевин.
Айни пайтда Татаристоннинг 70 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиси умумий миқдори 7 миллиард рублдан ортиқ ҳалол маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Олег Пелевиннинг таъкидлашича, республикада ишлаб чиқарилаётган ҳалол маҳсулотлар нафақат Россиянинг бошқа минтақаларига, балки хорижий давлатлар – Ўзбекистон, Озарбайжон, Германия, Ироқ, Исроил ва Хитойга ҳам муваффақиятли сотилмоқда.
"Ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш глобал тренд", - дейди Пелевин.
Аввалроқ Татаристон ҳалол маҳсулотлар экспортини 1,5 миллион долларга оширгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
حدثنا الحسن بن علي بن عفان العامري نا ابن نمير عن الأعمش عن إبراهيم عن علقمة عن عبد الله قال: لما نزلت هذه الآية :﴿الذين آمنوا ولم يلبسوا إيمانهم بظلم﴾ قالوا: يا رسول الله وأينا لا يظلم نفسه قال: ليس ذلك هو الشرك ألم تسمعوا إلى ما قال لقمان لابنه :﴿يا بني لا تشرك بالله إن الشرك لظلم عظيم﴾.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Иймон келтирган ва иймонларига зулмни аралаштирмаганлар” ояти нозил бўлганда, одамлар: “Ё, Аллоҳнинг Расули, қай биримиз ўзига зулм қилмас экан?” дедилар.
У зот алайҳиссалом: “Бундай эмас, бу (айтилган зулм) ширкдир. Луқмоннинг ўғлига: “Эй, ўғилчам! Аллоҳга ширк келтирмагин! Чунки ширк улкан зулмдир”, деб айтганини эшитмаганмисизлар ?” дедилар.
Абу Саид Ҳайсам ибн Кулайб Шошийнинг
“Муснади Шоший” асаридан
Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси