Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
10 Март, 2025   |   10 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:25
Қуёш
06:43
Пешин
12:38
Аср
16:38
Шом
18:27
Хуфтон
19:40
Bismillah
10 Март, 2025, 10 Рамазон, 1446

Имлони билмаган омидир

16.10.2020   2511   5 min.
Имлони билмаган омидир

Она тилим – жону дилим

Тил ҳар куни, ҳар лаҳзада миллионлар томонидан қўлланиб, тинимсиз ўзгариб турадиган улкан жараён. Хусусан, кейинги ўн-ўн беш йил мобайнида ижтимоий ҳаётда рўй бераётган янгиликлар тилимизга зўр таъсир ўтказди. Масалан, динга алоқадор талай сўзлар ёзилишида анча ўзгариш юз берди.

Гапни “Бисмиллоҳ”дан бошлайлик.

Илгари китобларда “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” деб ёзилар эди. Энди бўлса, ўн китобда ўн хил: “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм” (Фаридуддин Ат­тор, “Тазкиратул авлиё”. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти, Т., 1997). “Бисмиллоҳирраҳ­монирраҳим” (“Таҳорат ва намоз ўқиш қоидалари”“Хонақоҳ” масжиди, 1990), “Би-сми-л-лаҳи-р-раҳмонир-раҳийм” (Заҳириддин Муҳаммад Бобур, “Кито­бу-с-салот”. Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, Т., 1993)“Бис­миллоҳир-раҳмонир-раҳим” (Алишер Навоий. “Мукаммал асарлар тўплами”. ЎзР ФА “Фан” нашриёти, 20 томлик, XIV том, Т., 1998, 7-б), “Бисмиллаҳир Раҳманир Роҳим” (С.С. Бухорий, “Дилда ёр”. Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти), “Бисмиллаҳир раҳмаанир роҳиийм” (“Ислом. Пайғам­баримиз дуо­лари”, “Исломда эътиқод, Икки ҳайит ва жума намози хутбалари”, Марғилон, “Масжидул Фурқон”) ва ҳоказо.

Таажжубки, аввалгининг тескариси: олдин қаерда “а” ёзилган бўлса, энди “о” қилиб, “о” ни эса “а” деб ёзиш керак эмиш. (Раҳмон – Роҳман). Биргина “Раҳим” сўзида ниҳояти бешта товуш бўлса, бунинг эски ва янги шакли ўртасида учта ҳарф тафовути юзага келяпти. Яъни, ўзгариш 60 фоиз. Оллоҳ-Аллоҳ, дин-дийн, имон-иймон, вали-валий, тариқат-тарийқат, расул-росул ва ҳоказолар ҳақида ҳам шундай гапларни айтиш мумкин.

Хўп, бу ўзгаришлар яхши ният билан – диний калималарни асл арабча ёки унга яқин ифодалашга интилишдан келиб чиқади, дейлик. Аммо, ўзингиз ўйлаб кўринг, араб тилидан кириб келган сўз­ларни худди араблардек талаффуз қила оламизми? Шунга уриниш тўғрими ўзи?

Диний атамалар имлоси соф илмий масала бўлиш билан бирга, кўп ҳамдир. Дунёнинг ҳамма халқлари четдан кир­ган сўз ва атамаларни ўз тилига мослаш­тириб, талаффуз қилади, шундай ёзади ҳам. Араблар “жавҳар” дейди, “Шош” дейди, чунки “гавҳар”, “Чоч” дейишга тили келишмайди. Биз эса, нима учундир, қайси тилдан сўз олар бўлсак, ўшанга мослашишга уринамиз, она тилимиз хоссалари поймол бўлаётгани билан ишимиз йўқ.

Билмадим, баъзиларнинг табиати шу­нақа шекилли. Ҳар кимга тобе бўлишга шай. Бутун дунё: инглизлардан тортиб, арабларгача Россия пойтахтини “Москов” дейди, русларнинг ўзи ҳам жумла ичида “Московские новости” деб атайди, аммо биз ҳижжалаб: “Москва”, деймиз.

Ўзбек тилидаги нутқда – у оғзаки бў­ла­дими ёки ёзма – ўзбек тили хусусият­ла­ри устун бўлиши керак. Бу ҳол араб­чадан кирган диний калималар имлосига ҳам тўла тааллуқли. Фоне­тика соҳасида шундай тажрибалар ўт­казилганми ё йўқлигини бил­майман, аммо мен учун “роҳийм” дейиш­дан кўра “раҳим” дейиш қулайроқ.

Оталаримиз “Аллоҳ”, “расул”, “тариқат” де­ган ва бу шакл ўзбек тилининг орфо­эпиясига тўла мувофиқ келади. Бугунга келиб “тариқат” эмас, “тарийқат” тўғри деб топиладиган бўлса, унда “ҳа­қиқат”ни “ҳақийқат”, “Фарида”ни “Фарий­да” деб ёзишга тўғри келади ва ҳо­казо. Юз-юзлаб сўзлар шакли ўзгаради, ўз­бек им­лоси пароканда бўлади.

Бу каби “таҳрир” ва “ислоҳ”ларни қу­лоқ қоқ­май қабул этаверадиган бўлсак, ҳадемай форсийча сўзларни ҳам тафтиш қилишга киришамиз:  пайғамбар – пай­ғомбарга, раҳбар – роҳбарга айланади.

Араб сўзларини, ҳарчанд уринмайлик, кириллу лотин алифболарида барибир мукаммал ифодалаб бўлмайди. Бино­барин, диний калималарни, ҳозиргача ёзиб келинганидай, луғатларга мувофиқ беравериш мақсадга мувофиқ.

* * *

Форс-тожик, рус ва бошқа тиллардан кирган қўшма сўзларни ўзбек сўзи каби ёзамиз (хушомад, нуқтаи назар, элек­тростанция, интерактив). Аммо араб тилидан олинган аксар сўз бирикма­ла­ри, нима учундир, дефис (-) билан ифодаланади (“Маҳбуб ул-қулуб”, “Яти­мимат ад-даҳр”). Аслида, араб ёзувида дефис деган нарсанинг ўзи йўқ. Руслар­нинг арабча киши исмлари (Сайфиддин, Худоёрхон, Умми Кулсум) ва жой номлари (Қўқонқишлоқ) орасига дефис қўйиши (Сайф-эд-дин, Худаяр-Хан, Умм-аль Куль­сум, Кокан-кишлак)нинг ҳам араб имло­сига алоқаси йўқ. Бу ғарблик шарқ­шу­нослар ихтироси бўлиб, сўз ўзагидан артиклни фарқлаш учун орага чизиқча қўйишган. Масалан, Алишер Навоий асарини “Назм-аль-Джавахир” деб ёзади. Кейинчалик Шарққа тегишли ҳар қандай сўз бирикмаси, ҳат­то арабий бўлмаса ҳам, дефис билан ёзиладиган бўлди (“Бабур-наме”). Ажабки, Европанинг ўзидаги жой ном­лари, ҳатто қўшма отлардан ташкил топ­ган бўлса ҳам, дефиссиз ёзилади (Бу­дапешт, Штутгарт, Волгоград).

Бугина эмас. Ғарб имлосида нафақат араб, балки умуман Шарққа (хитой, япон, ҳинд, вьетнам, корейс…) тегишли ҳар қандай сўзни дефис билан парчалаб ёзиш анъанага айланган. Улар “Учқу­дуқ”ни ҳам “Уч-кудук” деб ёзади.

Хуллас, тил миллат кўзгуси. Ажнабий тилдан ўзлаштирилган ёки ўзлаштирила­ётган ҳар қандай сўз ўзбек тили грамма­тикасига мослашиши шарт. Акс ҳолда маънавиятимизга, ўзлигимизга дарз кетади. Бу эса жуда хавфлидир.

 Зуҳриддин ИСОМИДДИНОВ,

адабиётшунос олим

Мақолалар
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда

9.03.2025   1689   2 min.
Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда

Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан маърифий суҳбатлар қилиш, Рамазони шариф билан қутлаш, уларнинг диний саволларига жавоб бериш ҳамда таровеҳ намозида иштирок этиш мақсадида АҚШ, Россия Федерацияси, Жанубий Корея сингари мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Музаффар домла Камолов, Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулло домла Абдуллаев, Фарғона вилояти Қувасой шаҳар “Ислом” масжиди имом-хатиби Алишер домла Наимов, , Тошкент шаҳар Олмазор тумани “Имом ат Термизий” масжиди имом-хатиби Яҳё домла Абдурахмонов, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Юнус ота”  масжиди имом ноиби Жамолиддин домла Қодиров,  Андижон шаҳар “Чинор” масжиди имом-хатиби Авазбек домла Мўминов, Андижон тумани “Усмони Зиннурайн” масжиди имом-хатиби Фазлиддин  домла Абдуллаев Жанубий Кореянинг Сеул, Ченгжу, Мокпо, Даегу каби шаҳарларидаги тадбирларда қатнашиб, манфаатли суҳбатлар ўтказмоқдалар.

АҚШнинг Нью-Йорк, Филадельфия, Орландо, Цинциннати, Чикаго, Нью-жерси шаҳарларидаги ватандошлар Тошкент шаҳар “Сирож солиҳ” масжиди имом-хатиби Ҳасан домла Қодиров,  Тошкент шаҳар “Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф” масжиди имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқ, Андижон вилояти “Эски Гумбаз” масжиди имом-хатиби Ботир домла Тожибоев, Тошкент шаҳар “Фирдавс” масжиди имом-хатиби Бахтиёр домла Сатторов, Наманган шаҳар “Мулла Бозор Охунд” масжиди имом-хатиби Зохиджон домла Номонов, Тошкент шаҳар “Ҳазрати Умар” масжиди имом-хатиби Фазлиддин домла Мамадалиев, Самарқанд вилояти “Хўжа Абду Дарун” масжиди имом-хатиби Зафар домла Маҳмудов, Фарғона вилояти “Хўжа Абдуллоҳ” масжиди имом-хатиби Абдувоҳид домла Мансуралиевнинг маърузалари ва хатми Қуръонларига сомеъ бўлмоқдалар. 

Мана шундай тадбирлар Россия Федерациясининг Магандан ва Хабарский каби ҳудудларига ишлаш, таълим олиш учун борган ватандошларимиз учун ҳам ташкил этилмоқда. Ушбу минтақалардаги учрашувларда Наманган вилояти “Мулла Абдуқодир” масжиди имом-хатиби Музаффар домла Ибрагимов, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Чоштепа” масжиди имом-хатиби  Ҳакимжон домла Хотамов  иштирок этмоқда. 

Сафар давомида диний соҳа ходимлари ватандошлар билан мулоқотларда Ислом дини қадриятлари, Рамазон ойи фазилатлари, она-Ватанга муҳаббат ва бузғунчи ғояларга алданмаслик каби мавзуларда ҳам суҳбатлар қилмоқдалар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 
Матбуот хизмати

Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда Уламоларимиз АҚШ, Россия ва Жанубий Кореяда Рамазон тадбирларида иштирок этмоқда
Ўзбекистон янгиликлари