Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Март, 2025   |   13 Рамазон, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
05:20
Қуёш
06:38
Пешин
12:37
Аср
16:41
Шом
18:30
Хуфтон
19:43
Bismillah
13 Март, 2025, 13 Рамазон, 1446

100 ёшли мусулмон Британия империясининг ордени билан тақдирланди

14.10.2020   2130   1 min.
100 ёшли мусулмон Британия империясининг ордени билан тақдирланди

100 ёшли мусулмон коронавирус пандемиясига қарши курашда қўшган ҳиссаси учун Британия империяси ордени билан тақдирланди.
Юз ёшини нишонлаган мусулмон ўз боғида юриш билан жаҳон жамоатчилиги эътиборини тортган ўз тенгдоши Том Мурнинг намунасидан илҳомланди.
1920 йилнинг 1 январь куни Бангладешда туғилган, мусулмон Дабирул Чаудхари 1957 йилдан бери Лондонда яшайди. Энг заиф мамлакатларда, жумладан, Бангладешда муҳтож бўлганлар учун пул тўплаш учун жамоатчилик эътиборини жалб қилишга қарор қилган оқсоқол коронавирус эпидемияси туфайли ўз-ўзини изоляция қилиб, ўз боғида олдинга ва орқага юра бошлади. Шундай қилиб, Чаудхари Рамазон ойида 420 000 фунт стерлинг тўплади. Бунда табаррук отахон ёши ва юришдаги юкламаларга қарамай, рамазон ойида рўза тутишни давом эттирди.
Мусулмон кишининг эзгу амаллари ҳақида хабар топгач, Қиролича Елизавета уни Британия империяси ордени билан тақдирлади, деб хабар беради IslamNews нашри GlobalVillage га таянган ҳолда.
"Бу шарафга менинг саъй-ҳаракатларим учун лойиқ топганларидан фахрланаман. Юрагимнинг туб-тубидан ҳаммага раҳмат айтаман", - дея ўз мукофотини изоҳлади Дабирул Чаудхари.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди

12.03.2025   3387   1 min.
Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди

Муборак Рамазон кунларида эҳтиёжманд инсонларга ёрдам бериш, уларни хурсанд этиш Ислом динида буюк фазилат саналади. Шу муносабат билан Фарғона шаҳрида кам таъминланган, ёрдамга муҳтож инсонлар учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Меҳрибонлик ва саховат муҳити ҳукм сурган тадбирда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ҳам иштирок этиб, йиғилганларни муборак ой билан табриклади.


Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи экани, бу ойда мўмин-мусулмонлар ибодатларини зиёда қилиб, мустаҳкам биродарлик ва бағрикенглик билан яшашга даъват этилгани, муҳтожларни қўллаб-қувватлаш инсон учун икки дунё саодатига элтадиган фазилат экани таъкидланди.


Тадбир давомида меҳмонларга таом тортилиб, дуолар қилинди ва хайрли амалларга тарғиб этилди. Тадбир иштирокчилари хайрия ифторлиги ташкилотчиларига ва саховатли инсонларга ўз миннатдорликларини изҳор қилдилар. Мана шундай хайрли тадбирлар орқали юртимизда меҳр-мурувват, ўзаро қўллаб-қувватлаш фазилатлари янада мустаҳкамланиши қайд этилди. 

Фарғона вилояти вакиллиги

Матбуот хизмати

Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди Ифторлик дастурхони ёзилиб, қалбларга қувонч улашилди
Ўзбекистон янгиликлари