Пандемия туфайли масжидлар ёпилиши муносабати билан Буюк Британияда ишга туширилган новаторлик рақамли платформа мусулмонлар учун онлайн ёки уйда хизматларни таклиф этади. Ислам.ру маълумотларига кўра, энди ҳар бир истаган киши уйдан чиқмасдан уйда совчилик, тўй, ном бериш маросимини ўтказиши мумкин ва бунда уларга малакали мутахассис ёрдам беради.
"Имомлар учун Uber " деб номланган ImamConnect аслида "виртуал масжид" ни ўзида намоён қилади. Эпидемия шароитларида, шунингдек, шариат (Ислом қонуни) га мувофиқ ишлайдиган психологлар ёки молиявий маслаҳатчиларни ўз ичига оладиган Интернет орқали исломий хизматларнинг бу таклифи яна ҳам долзарблик касб этмоқда ва динни тарғиб этишнинг келажаги технологияларга боғлиқ, дейди сервис яратувчиларидан бири Мудасссар Аҳмад.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
8 июль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф ал-Утайбий бошчилигидаги делегацияни қабул қилдилар.
Мулоқотда сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётгани, айниқса, ҳаж ва умра ибодатларини уюштириш ишлари янги босқичга кўтарилгани алоҳида қайд этилди. Хусусан, “Ҳаж – 2025” мавсуми ҳар жиҳатдан муваффақиятли ўтгани, мутасаддилар саъй-ҳаракати билан ҳожиларга юқори даражада шароит ва имкониятлар ҳозирлангани, ўзбекистонлик зиёратчилар тартиб-интизоми, одоб-ахлоқи билан барчага намуна бўлиб, рисолагидек тоату ибодат қилганлари эътироф этилди.
Учрашувда томонлар келгусида ҳам диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, Ҳаж ва Умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини ошириб бориш каби масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, ҳамкорликда ўтказиладиган маърифий тадбирлар юзасидан ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати