Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига укалари Бадриддинхон Темирхон ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган марҳумнинг чеккан заҳматлари, тортган дардларини гуноҳларига каффорат қилиб, барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Ҳақ таоло марҳумнинг аҳли-аёли, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан муфтий ҳазратларига ва марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: «Аллоҳ азза ва жалла (фаришталарга) айтади: «Бандам бирор ёмонликка шайланса, уни ёзманглар. Агар уни қилса, битта ёмонлик ёзинглар. Агар бирор яхшиликка шайланса-ю, уни қилмаса, битта яхшилик деб ёзинглар. Агар уни қилса, ўнта (яхшилик) ёзинглар» (Имом Муслим ривояти).