2020 йил аввалида ёш авлодларнинг таълимга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида, “Ёшлар илм-фан учун” креатив видеороликлар танлови Ёшлар иттифоқи ва Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган эди.
Ушбу танлов ёшларни муваффақиятлар сари ундовчи буюк аждодлар мероси, замонавий техногиялар ва энг яхши анимацион роликлар йўналишлари бўйича видеороликлар муаллифларини қўллаб-қувватлаш ва кенг жамоатчиликка таништириш мақсадида ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати мутахассислари иштирокида “Буюк аждодлар мероси” мавзусида тайёрланган ва Шавкат Абдухалилов томонидан тасвирга олинган видеоролик танловга юборилган мингдан зиёд ижодий ишлар орасида муносиб баҳоланди ва Сертификат билан тақдирланди.
Ушбу эътирофни Аллоҳ таоло муборак айласин, бундан-да зиёдаларига эриштирсин.
Мазкур креатив видеороликни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Диний идора тасарруфидаги масжидларда фаолият юритиб келаётган имом-хатиб ва имом ноиблари, отинойилар, "Хадичаи Кубро" мадрасаси муддарисалари 2025 йил 6 январь кунидан бошлаб 1 ой давом этадиган Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида ташкил этилган 144 соатлик малака ошириш ўқувлари жараёнида 138 нафар соҳа ходимлари тингловчи сифатида малака оширди.
Навбатдаги малака ошириш ўқувлари 3 февралдан бошланиб, унда 129 нафар имом-хатиб ва имом ноиблар тингловчи сифатида иштирок этмоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати