Бугун Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов пешин намозида Шайхонтоҳур туманидаги "Фотимаи Заҳро" жоме масжидига ташриф буюриб, намоздан сўнг шу пайтгача пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани "Хўжа Аҳрор Валий" жоме масжиди имом ноиби бўлиб ишлаб келаётган Тоҳир домла Пўлатовни "Фотимаи Заҳро" масжидига имом-хатиб этиб тайинланганини жамоатга таништирди.
Абдуқаҳҳор домла янги тайинланган имом-хатибнинг фаолиятига Аллоҳ таолодан улкан муваффақиятлар тилаб, хайрли дуолар қилди.
"Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х-сессиясида қабул қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради.
Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган.
Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида "Ўзбекистон" деб ёзиб қўйилган.