Узоқ Шарқ мусулмонлари диний идораси раиси, Узоқ Шарқ муфтийси Aҳмад ҳазрат Ғарифуллин Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига миннатдорчилик мактуби йўллади.
Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига Сахалин оролида Рамазон ойи тадбирида хизмат кўрсатишни ташкил этишдаги кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирилган.
“Биз сизнинг қўллаб-қувватлашингиз ва ғамхўрлик кўрсатганингизни чин қалбдан қадрлаймиз. Келгуси ҳамкорлигимиздан умидвормиз ҳамда мусулмонларни бирлаштириш ва Қодир Аллоҳнинг динини мустаҳкамлашга кўмаклашиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз бундан кейин ҳам ўз самарасини беришига ишонамиз”, дейилади ташаккурнома матнида.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон делегациясининг Приморе ўлкасига ташрифи доирасида ўлка губернатори О.Кожемяко, халқаро ва ташқи иқтисодий алоқалар вазири К.Сидоренко, қурилиш вазири А.Москалёв, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири С.Краситский, таълим вазири С.Шамонова, қишлоқ хўжалиги вазири А.Бронетс, саноат ва савдо вазири С.Калитин, туризм вазири Н.Набойченко, шунингдек, Миграция сиёсати агентлиги раҳбари М.Сорокин ва Россия ТИВнинг Владивостокдаги ваколатхонаси раҳбари А.Броваретс билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, меҳнат мигрантларининг кетишдан олдинги тайёргарлигини йўлга қўйиш, Ўзбекистонда Россия ўқув марказларини очиш, шунингдек, қўшма тарғибот-ташвиқот тадбирларини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, делегация Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Миграция сиёсати агентлиги раҳбарияти билан маслаҳатлашувлар ўтказди.
Шу кунинг ўзида О.Кожемяко иштирокида Приморе ўлкасида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди. Мулоқот давомида фуқароларимизни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.