1. Фотиҳа сураси.
Ўқилиши: Аллоҳу. Аллоҳу. Роббий лаа ушрику биҳи шайьан
Маъноси: Аллоҳ. Аллоҳ Роббимдир. Унга ҳеч нарсани шерик қилмайман.
Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн
Маъноси: Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сен Поксан. Мен эса золимлардан бўлдим.
Ўқилиши: Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл
Маъноси: Бизга Аллоҳ кифоя. У қандай яхши вакил.
Ўқилиши: Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи
Маъноси: Ўзгартиш ҳам, қувват ҳам фақатгина Аллоҳ ила бўладир
Ўқилиши: Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илааҳа илла ҳувал ҳаййул қоййуму ва атубу илайҳи
Маъноси: Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, доимо тирик, доимо қойим Зотга – буюк Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан
Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаллоҳул Аълиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул аршил азийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббус самааваати ва Роббул арзи ва Роббул аршил карийм
Маъноси: Ҳалийм, Алийм Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Улуғ Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Осмонлару ернинг Робби ва карамли Аршнинг Робби Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ
Ўқилиши: Аллоҳумма инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали
Маъноси: Аллоҳим, Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.
Ўқилиши: Йаа Ҳайй, Йаа Қойюм, бироҳматика астағийсу
Маъноси: Ё Ҳайй ва Қойюм Зот! Раҳматинг ила ёрдам сўрайман.
Ўқилиши: Аллоҳумма, роҳматака аржу фа лаа такилний ила нафсий торфата ъайн ва аслиҳ лий шаьний куллаҳ. Лаа илаҳа илла анта
Маъноси: Аллоҳим, раҳматингдан умидворман. Мени кўз очиб-юмгунча ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма. Барча ишларимни Ўзинг ўнгла. Сендан ўзга илоҳ йўқ.
Даврон НУРМУҲАММАД
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тонг отганида:
اللهُمَّ إِنِّي أَصْبَحْتُ مِنْكَ فِي نِعْمَةٍ وَعَافِيَةٍ وَسِتْرٍ فَأتِمَّ نِعْمَتَكَ عَلَيَّ وَعَافِيَتَكَ وَسَتْرَكَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ
"Аллоҳумма инний асбаҳту минка фий ниъматин ва ъафиятин ва ситрин фаатимма ниъматака ъалайя ва ъафиятака ва сатрока фиддуня вал ахироҳ", деб уч марта ва кечқурун уч марта айтган кишига Аллоҳ шу дуода келганидек, ҳаммасини мукаммал қилиб беради", дедилар (Ибн Сунний ривояти).
Маъноси: Аллоҳим, Сенинг неъматингда, офиятингда, айблар ёпилган ҳолда тонг оттирдим. Мени дунёю охиратда неъматда, офиятда, айблар ёпилган ҳолатда бўлишимни мукаммал қил.