Қарз. Инсон ўзига зарур бўлган маблағ ёки нарсани мухтожликдан қийналиб сўраб келган биродарига бериши қарздир. Аммо, аксар ҳолларда қарздор одам қарзини ўз вақтида қайтара олмаслиги мумкин. Шундай вазиятда қарз берган киши нима қилиши керак?
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Бақара сурасида шундай марҳамат қилади:
“Агар ночор бўлса, бойигунича кутишдир. Садақа қилмоғингиз, агар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир” (280-оят).
Мусулмонлик одоби агар қарздор ночор бўлса, қарз берувчини сабр қилишга, қарздорни қийин-қистовга олмасликка, у ўзини ўнглаб олгунича кутиб туришга чақиради.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан баъзисини ўтиб юборса, уни Аллоҳ қиёмат кунида, Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршининг соясига олади”, дедилар”.
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.
Бошқа бир ҳадисда Бурайда Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ночор кишига муҳлат берса, унга ҳар бир куни учун битта садақа бўлади. Агар муҳлати келгандан кейин яна муҳлат берса, ҳар бир кунига унинг мислича садақа бўлади”, дедилар. Ибн Можа ривоят қилган.
Шу ўринда мазҳаббошимиз Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ҳазратлари билан бўлиб ўтган бир воқеъани эслатиб ўтсак.
Ҳазрати Шақиф раҳматуллоҳи алайҳ ҳикоя қилади: Мен ҳазрати Имом Аъзам билан бирга кетаётган эдим. Бир киши у зотни узоқдан кўрибоқ ўзини четга олди ва бошқа йўлга бурилиб кетди. Буни сезиб қолган имом ҳазратлари ҳалиги кишини чақирдилар. У одам келгач:
Имоми Аъзам ҳазратлари шунда дедилар:
“Жавоҳирул-баён” китоби асосида
Саидаброр Умаров тайёрлади
Мақоланинг аудио шакли
Саҳобалар ичида энг зеҳни ўткири Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Кунлардан бирида бозорга бордим. Одамларнинг мол-дунё билан овора эканликларини кўриб уларга:
– Сиз бу ерда савдо-сотиқ билан машғулсиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мерослари тарқатилаётганидан хабарингиз йўқми? – дедим. Савдогарлар қўлларидаги молларини ташлаб:
– Йўқ, қаерда? – деб ҳовлиқиб сўрадилар.
– Фалон масжидда, – деб жавоб бердим. Улар шошиб масжид томон югуриб кетишди.
Аммо бироздан сўнг қайтиб келиб:
– Нега бизни алдадингиз? Масжидда ҳеч қандай мерос тарқатилмаяпти-ку? –дейишди.
Мен:
– Қандай қилиб? Ахир масжидда кимларни кўрдингиз? – деб сўрадим.
Улар:
– Қуръон ўқиётган қориларни ва ҳадис ўрганаётган толиби илмларни, –дейишди.
– Ана шу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меросларидир, – деб жавоб бердим.
“Ўзимдан сўнг сизга икки нарса қолдирдим, агар уларни маҳкам тутсангиз ҳаргиз адашмайсиз. Улар Аллоҳнинг китоби ва Пайғамбарнинг ҳадисидир”, деган севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин”.
Даврон НУРМУҲАММАД