Олма-ота шаҳрида Қуръон ҳофизларининг ІX Республика танлови бўлиб ўтади. У Қозоғистон мусулмонлари диний идораси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.
Танлов иштирокчилари 4 та тоифа: Қуръоннинг бутун матнини тиловат қилиш, Қуръоннинг 2/3 қисмини тиловат қилиш, Қуръоннинг 1/3 қисмини тиловат қилиш ва тажвид қоидаларига мувофиқ Қуръонни тиловат қилиш бўйича беллашадилар.
Танлов ғолиби бош соврин - автомобилга эга бўлади. Бошқа ғолиблар учун ҳам пул мукофотлари тақдим этилади.
Танловда илгари Қуръони Карим ҳофизларининг миллий ва халқаро танловларида иштирок этмаган 30 ёшгача бўлган Қозоғистон фуқаролари қатнашишлари мумкин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Ғафлатда қолманг! Эртага Ашуро куни: Рўза тутишни ва оилангизга кенгчилик қилишни унутманг!
Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади.
Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ашуро кунининг рўзаси Аллоҳдан умид қиламанки бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Эсда тутинг! Муҳаррам ойининг ёлғиз ўнинчи кунида эмас, бу кунга қўшиб, бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутиш лозим.
Ашуро куни яқинларга кенгчилик қилиш – бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади.
Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий алайҳиссалом: “Ким Ашуро куни аҳли аёлига ҳадя улашса, Аллоҳ йилнинг барчасида унга ҳам ҳадя улашади”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).
Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”.
Даврон НУРМУҲАММАД