Сайт тест ҳолатида ишламоқда!
13 Январ, 2025   |   13 Ражаб, 1446

Тошкент шаҳри
Бомдод
06:23
Қуёш
07:47
Пешин
12:37
Аср
15:35
Шом
17:19
Хуфтон
18:38
Bismillah
13 Январ, 2025, 13 Ражаб, 1446

Туркия Aясофия масжиди таъмирини бошлади

25.09.2023   764   1 min.
Туркия Aясофия масжиди таъмирини бошлади

Туркия Маданият ва туризм вазирлиги Истанбулнинг энг муҳим тарихий жойларидан бири Aясофии масжидида таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилди.

IQNA агентлиги “Hurriyet Daily” нашрига таяниб хабар беришича, Туркия Маданият ва туризм вазирлиги мамлакатнинг энг йирик шаҳридаги энг муҳим тарихий масканлардан бири бўлган Aясофия масжидини таъмирлаш ишлари бошланганини билдирди.

Вазирлик баёнотига кўра, Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан бошланган таъмирлаш лойиҳаси 1 500 йиллик бинонинг “асрлар давомида қадимийлигини йўқотгани” учун амалга оширилмоқда.

Мутахассислар эрамиздан аввалги 6-асрга оид бу тарихий бино ичи ва ташқарисида катта зарарни аниқлади.

50 йилдан ортиқ давом этиши мумкин бўлган янгилаш ва таъмирлаш ишлари объектни тўлиқ ёпиб қўймасдан, босқичма-босқич амалга оширилади, деди расмийлар.

Дастлаб, ибодатхона, кейинроқ Усмонли император масжиди сифатида фаолият юритган бу тарихий бино 1935 йилда музей сифатида қайта очилган ва Усмонли ҳамда Византия санъатининг ўзига хос хусусиятларини намойиш этади. 2020 йилда бу бино яна масжидга айлантирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Дунё янгиликлари
Бошқа мақолалар
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди

12.01.2025   7021   1 min.
Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди

Шу йил 11 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ҳамда Саудия Арабистони Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, “Ҳаж” ва “Умра” ишлари бўйича атташе Шуҳрат Амоний иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда “Ҳаж – 2025” мавсумини юқори даражада ташкил этиш муҳокама  қилинди.

Учрашув аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жаноби олийлари ҳамда Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, Валиаҳд ва Бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги дўстона муносабатлар жадал ривожланаётгани, Аллоҳ таолонинг меҳмони бўлган зиёратчиларга намунали хизмат кўрсатилаётгани алоҳида қайд этилди. 

Айниқса, ҳаж квотаси аввалгига қараганда 2 карра оширилгани, кейинги етти йилда 60 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж амалларини бажаргани юқори баҳоланди. Умра сафарлари учун чекловлар олиб ташлангани, қонуний тартибга солингани таъкидланди.

Сўнгги йилларда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан юртимизда ҳаж ва умра сафарлари йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташкилий тадбирлар, ҳуқуқий асослар, рақамлаштириш жараёнлари ва ўзбекистонлик зиёратчиларнинг тартиб-интизоми Саудия томонидан юқори баҳоланди.

Шунингдек, Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа сўзининг давомида Янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни эътироф этиш баробарида заминимиздан нафақат ислом уламолари, балки дунё цивилизациясига катта ҳисса қўшган Ибн Сино, ал-Хоразмий каби буюк мутафаккирлар, илм-фан намоёндалари етишиб чиққани ва юртдаги бугунги ўзгаришлар яна мана шундай алломалар чиқишига пойдевор бўлишини таъкидлади.

Мулоқот якунида томонлар эсдалик совғалари топширдилар.

ЎМИ Матбуот хизмати

Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди Ўзбекистон делегацияси ҳаж вазири билан зиёратчиларга қулайликлар яратиш юзасидан учрашув ўтказди
Ўзбекистон янгиликлари